Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ўриндошлик асосида ишлаётган ходим даромадидан ЖШДС ушлаб қолишда слиққа тортиладиган база 1 баробар миқдорида ЭКИҲ камайтириб ҳисобланадими? жамғариб бориладиган мажбурий пенсия жамғармасига 1% бадаллари ҳисобланганда ушбу база ҳам камайтириладими? Пул маблағлари етишмаслиги сабабли олдин солиқларни тўлаб, иш ҳақи тўловини кейинга қолдирса бўладими?
Ходим 01.02.2016 йилдан бошлаб асосий иш жойидан бўшамаган ҳолда ўриндошлик асосида раҳбар сифатида иш бошлади. Ходим асосий иш жойи бўлмаган ташкилотга даромад солиғини максимал ставкада ушлаб қолиниши бўйича ариза топширди. Корхонанинг маблағи фақат март ойи учун ходимга ҳисобланган солиқ ва мажбурий тўловларни тўлашга етади. Ходимнинг солиқлар ушлаб қолгандан кейин қоладиган маошини кейинги ойларга қўшиб тўлаб берса бўладими? Ҳозирча фақат солиқларни тўлаб қўймоқчимиз. Бу тўғрими?


Ответы экспертов
Ответов: 51
21.04.2016

Агар ўриндошлик асосида ишлаётган ходим ташкилот бухгалтериясига даромад солиғини максимал ставкада ушлаб қолиниши бўйича ариза топширмаган бўлса, асосий бўлмаган иш жойидан олинган даромадларга тўлов манбаида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш жами даромад суммасидан Солиқ Кодексининг 179-моддаси ҳамда 180-моддасида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилмаган ҳолда, белгиланган ставкалар бўйича ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича амалга оширилади. Бу ҳолатда ўриндош ходим жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни солиқ органларига солиқни қайта ҳисоблаб чиқаришлари учун тақдим этилади.

 Агар асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олаётган жисмоний шахс бухгалтерияга ўз даромадидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг юқори ставкаси бўйича ушлаб қолиш тўғрисида ариза берса, даромадлар тўлаётган юридик шахс жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини имтиёзларни қўлламаган ҳолда энг юқори ставка бўйича ушлаб қоладилар. Яъни, 23% этиб белгиланган максимал ставка солиққа тортилувчи умумий суммага, ЭКИҲ бир баробарини айирмаган ҳолда тадбиқ этилади (жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари ЎзР Президентиниг 22.12.2015й. 2445-сон Қарори 9-иловасига кўра тасдиқланган).

Мисол: Ўриндошлик асосида ишловчи ходим максимал ставкада даромад солиғини ушлаб қолиш тўғрисида бухгалтерияга ариза берди.  Февраль ойи учун унинг иш ҳақи 700 000 сўм ҳисобланди. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қуйидагича ҳисобланади:

700 000 сўм х 23% = 161 000 сўм.

Барча иш берувчи ташкилотлар ўз ходимларининг, асосий ёки ўриндошлик асосида, саотбай асосда ёки вақтинчалик меҳнат шартномаси, ёки бир марталик иш бажариши шарти асосида ишлашидан қатъий назар, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига бадаллар киритишлари шартдир.

Шахсий  жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига бадаллар ўриндошнинг максимал ставка бўйича солиққа тортилувчи ҳисобланган иш ҳақидан 1% қийматида киритилади. Бизнинг мисолимизда шахсий пенсия жамғармасига бадаллар: 700 000*1%= 7 000 сўмга тенг.

Солиқ Кодексининг 185, 188-моддаларига биноан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлов манбаи томонидан бюджетга қуйидаги муддатларда тўланиши шарт:

пул маблағларини олиш учун хизмат кўрсатувчи банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда. Иш ҳақи бўйича ойнинг биринчи ярми учун бўнак (аванс) олиш учун ҳужжатлар тақдим этилганда солиқни тўлаш амалга оширилмайди;

тўлов натура ҳолида амалга оширилган ой тугаганидан кейин беш кун ичида, агар бундай тўловга қонун ҳужжатларида рухсат берилган бўлса.

Агар юридик шахснинг банк ҳисобрақамида маблағи иш ҳақи ва солиқ тўловларини амалга ошириш учун етарли бўлмаса, у ҳолда ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини иш ҳақини ҳақиқатдан тўлаётган пайтда амалга оширишлари зарурлигини инобатга олишлари лозим. Бу ҳолатда иш ҳақи қисмларга бўлиб тўланиб, мос равишда тўланаётган даромадга ҳисобланган солиқ ҳам қисман тўланиб боради.

Аммо, қонунчилик билан дастлаб бир ойда солиқлар тўловини амалга ошириб, кейинги ойларда даромадни тўлаш таъқиқланмаган. Олдин солиқлар, кейин иш ҳақи.

Эътиборингизни шунга қаратамизки, ВМ 19.03.2002й. 88-сон Қарорининг 3-бандига мувофиқ, мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларга иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсан жавоб беришлари белгиланган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика