Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. 2016 йил 26 февральда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2016 — 2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарорига асосан лизинг хизматлари кўрсатаётган ташкилотларда солиқ имтиёзлари давом этадими? 2. ЯСТ базасига олиб қўйилган лизинг объектини сотишда бошқа даромад сифатида қанча сумма киритилиши керак? Ҳисобланган фоизлар ва пенядан воз кечиш қай тартибда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ? Қайтариб олинган объектни сотиб юбориш улгуржи савдо фаолиятига кирадими? Улгуржи савдо фаолияти учун лицензия олиш талаб қилинадими?
Ташкилот лизинг хизматларини кўрсатиш билан шуғулланади. ОКОНХ 96190. Солиқ солиш – соддалаштирилган тартибда. Юридик шахсларга бино, юк машиналари, махсус техникалар ва х.к.ларни узоқ муддатга лизингга бериш ташкилотнинг асосий фаолият тури ҳисобланади. Ушбу фаолиятдан олинадиган фоиз шаклидаги даромадлар 2012 йил 10 майдаги ПҚ-1754-сон қарорига асосан солиқдан озод этилган. Бундан ташқари, ташкилотда йил давомида қўшимча даромадлар олинади ва улардан ЯСТ 6% (2016 йилда 5%) тўланади. Фаолият жараёнида бир нечта саволлар пайдо бўлмоқда (қийматлар шартли равишда берилмоқда): Бир ташкилот (лизинг олувчи) лизинг даври ўртасида лизинг тўловларини тўлай олмаслиги маълум бўлди. Шу жумладан: хисобланган фоизлар- 200 сўм, лизинг шартномасининг асосий суммаси- 1000 сўм, лизинг графиги бўйича тўловларни ўз вақтида тўламаганлиги учун хисобланган пеня - 10 сўм. Ташкилот лизинг олувчидан лизинг объектини олиб қўйишга ва бошқа сотиб олишга тайёр бўлган ташкилотга (сотиб олувчига) 1400 сўмга сотишга қарор қилди.


Ответы экспертов
Ответов: 420
20.04.2016

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2016 й. 55-сон "2016-2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида"ги Қарори 5-бандига мувофиқ,лизинг хизматини кўрсатувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун фойда ягона солиқ тўлови (ЯСТ) бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2017 йилнинг 1 январигача давом этади.

Имтиёзларни тадбиқ этиш тартиби “Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом” (АВ томонидан 17.07.2006 й. 1594-сон билан рўйхатга олинган) билан тартибга солинади.

1594-сон Низомнинг 5-бандига мувофиқ, агар “имтиёзли” хизматлар турини кўрсатишдан тушган соф фойдаси товарлар (ишлар, хизматлар) сотишдан тушган фойда умумий ҳажмининг 80 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этса, имтиёзлар микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг барча даромадларига татбиқ этилади.

Агар корхона бир неча фаолият турини амалга оширадиган бўлса, “имтиёзли” хизматлар турини кўрсатишдан тушган соф фойдаси ундан тушган тушумни барча фаолиятдан тушган умумий тушум суммасига бўлиш йўли билан аниқланади. Бу шуни англатадики, “имтиёзли” хизматлар тушуми ҳажми корхона бир неча фаолият турини амалга оширса аниқланади. Сизнинг корхонангиз эса битта фаолият тури – лизинг хизматини кўрсатиш билан шуғулланади, яъни унинг ҳажми 100%га тенг. Олиб қўйилган лизинг объектини сотишдан кўрилган даромад корхонангиз учун активларнинг чиқиб кетишидан кўрилган бошқа даромадлар (Солиқ Кодексининг 132-моддаси) ҳисобланади. Бошқа даромадлар фаолият турларидан тушган тушумлар ҳажмини аниқлашда ҳисобга олинмайди. Бу 1594-сонли Низомнинг 5-бандида келтирилган мисолдан келиб чиқади.

Демак, агар корхонангиз лизинг хизмати кўрсатишдан ташқари бошқа фаолият билан шуғулланмаса, имтиёз корхонанинг ушбу хизматлардан тушган тушумга ҳам, корхонанинг бошқа даромадларига ҳам тадбиқ этилади.

Лизинг шартномаси тўхтатилиши муносабати билан қайтариб олинган лизинг объектини лизингга берувчи ўзида лизинг шартномаси тугаган санадаги асосий қарз бўйича дебитор қарздорлиги (узоқ ва қисқа муддатли) суммаси қийматида ҳисобга киритади. Ушбу операция 6-сон БҲМС “Ижара ҳисоби”(рўйхат рақами 1946-сон 24.04.2009й.) нинг 43-бандига мувофиқ амалга оширилади. Айни пайтда, лизинг тўловларини тўлаш жадвали (тартиби)га асосан ҳисобот даврларида ҳисоблаб ёзилган лизингга берувчининг фоиз сифатидаги даромади дебитор қарздорлиги сифатида ҳисобда юритилиши давом этади.

Агар лизинг объектини қайтариб олиш чоғида лизингга берувчининг фоиз сифатидаги даромади тўлаб берилмаса, у ҳолда ушбу даромад “олинадиган фоизлар” ҳисобварағида то лизингга олувчи томонидан тўлангунга қадар, ёки суд қарори асосида ҳисобдан чиқарилгунча, ёки даъво муддати тугагунга қадар бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Қарздор томонидан тан олинган жарима ва пенялар корхонанинг бошқа даромадларига киради (Солиқ Кодексининг 132-моддаси 12-банди). Сизнинг мисолингизда бошқа даромадлар сифатида солиққа тортилувчи базага ҳисобланган фоизлар: 200 сўм ва лизинг жадвалига кўра ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлик учун пеня: 10 сўм киритилади.

 “Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 01.06.2009 й. 1961-сон билан рўйхатга олинган), 6-сон БҲМС “Ижара ҳисоби”( АВ томонидан 24.04.2009й. 1946-сон билан рўйхатга олинган), ҳамда 21-сон БҲМС “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома” ( АВ томонидан 23.10.2002й. 1181-сон билан рўйхатга олинган) га мувофиқ бухгалтерия ҳисобида лизинг операциялари бўйича ўтказмалар (проводкалар) берилади.

Лизинг объектини муддатидан олдин қайтариб олиш ва кечиктирилган даромадлар, пеня ва жарима сифатидаги даромадларни молиявий натижаларга ҳисобдан чиқариш қуйидаги ўтказмалар ёрдамида акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счетлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

лизинга объектининг қайтариб олиниши (шартнома тўхтатилган санадаги лизинг объектининг қопланмаган қийматига)

0800 «Капитал қўйилмалар»

4810 " Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар - жорий қисм”;

0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар» - узоқ муддатли қисми

кечиктирилган даромадлар молиявий натижаларга ҳисобдан чиқариш

6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар» - жорий қисми;

7230 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» - узоқ муддатли қисми

9390 " Бошқа операцион даромадлар"

 

Жарима ва пеня суммаларини қарздан воз кечганда бошқа харажатларга ҳисобдан чиқариш

9430 «Бошқа операцион харажатлар»

 

4860 «Даъволар бўйича олинадиган счётлар»

 

Ҳисобланган фоизлардан воз кечганда ҳисобдан чиқариш

9430 «Бошқа операцион харажатлар»

 

4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

Қайтариб олинган объектни бошқа юридик шахсга сотиб юбориш операцияси улгуржи савдо фаолиятига кирадими?

Улгуржи савдо - тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 11.12.2013 й. 20-сон Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида"ги қарорининг 3-бандига мувофиқ, шахснинг у ёки бу фаолиятини тадбиркорлик деб топиш учун иккита ҳолат мавжуд бўлиши - даромад топишга қаратилган ҳаракатлар системали равишда содир этилиши ва бундай фаолият асосий, яъни касб фаолияти сифатида амалга оширилиши шарт.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, инвестиция активи (қайтариб олинган лизинг мулки) нинг сотилиши бўйича операция бир марта амалга оширилса, бу улгуржи савдо фаолияти бўйича оборот деб тан олинадиган оборотга олиб келмайди. Мос равишда, ушбу ҳолатда улгуржи савдо фаолияти учун лицензия талаб қилинмайди. Аммо, агар бундай ҳолат системали равишда такрорланувчи тусга эга бўлса, мулкни сотиш операцияларини улгуржи савдо фаолияти дея баҳоланиши юқори даражада бўлади.

Қайтариб олинган лизинг мулкининг сотилиши бошқа активларнинг чиқиб кетиши сифатида баҳоланади, ва бу операциядан олинган даромад бошқа даромадларга киритилади. ЯСТ тўловчилари учун Солиқ Кодексининг 132-моддасига мувофиқ, бошқа даромадлар солиққа тортилувчи базага киритилади. Солиқ Кодексининг 132-моддасида кўрсатилган активларнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар ушбу кодекснинг 133-моддасига асосан бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган фойда сифатида аниқланади.

Келтирилган шартли сонлардан ва ёритилган ҳолатдан келиб чиқиб, қайтариб олинган лизинг мулкини чиқиб кетиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

Кт 0800 «Капитал қўйилмалар» - 1000

Дт 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» - 1000

Кт 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» - 1000

Кт 9320 «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» - 400

Дт 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» -1400

Шундай қилиб, қайтариб олинган лизинг мулкини сотишдан кўрилган даромад 400 сўмга тенг бўлади. Бу сумма асосий фаолият тури учун ўрнатилган ягона солиқ тўлови ставкаси бўйича солиққа тортилувчи бошқа даромадлар сирасига киради. Сизнинг ҳолатингизда, агар лизинг хизматлари турини кўрсатишдан тушган тушум товарлар (ишлар, хизматлар) сотишдан тушган тушум умумий ҳажмининг 80% ёки ундан ортиқни ташкил этса, бошқа даромадларга ҳам имтиёз тадбиқ этилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика