Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ўз хўжалик эҳтиёжлари учун олинган эҳтиёт қисмларни реализацияси бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади – 92.20 ёки 90.20 счётнинг кредитида? Ўз эҳтиёжлари учун олинган эҳтиёт қисмларни реализация қилиш обороти бюджетдан ташқари жамғармаларнинг мажбурий ажратмаларига тортиладими (йўл жамғармаси, мактаб жамғармаси, пенсия жамғармаси)?
Корхона умумбелгиланган солиқ тўловчиси ҳисобланади. Корхона томонидан бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича: Дт 4010 Кт 9030 ва 6410 проводкалари берилади. Корхона улгуржи савдо амалга оширишга лицензияга эга. Корхона ўз хўжалик эҳтиёжлари учун эҳтиёт қисмларни олиб келади ва улардан фойдаланади. Айрим холатларда, корхона ўз эҳтиёжлари учун олинган эҳтиёт қисмлар ортиқчаларини реализация қилади.


Ответы экспертов
Ответов: 231
28.04.2016

«Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича» Йўриқномага асосан (21-сон БҲМС, 2-илова), маҳсулот ишлаб чиқаришда ёки хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланадиган, корхонага тегишли бўлган хом ашё, материаллар, ёқилғи, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар, конструкциялар, деталлар, идишбоп материаллар, инвентарлар, хўжалик жиҳозлари ва бошқа қийматликларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш (1000) «Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»да амалга оширилади, улар жумласида эҳтиёт қисмлар 1040 счётда акс эттирилади. Материалларни четга сотиш (1000) «Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»нинг кредити ва (9220) «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счётининг дебетида акс эттирилади.

4-сон МҲБСга асосан, товар-моддий захираларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) товар-моддий захираларнинг чиқиб кетишидан олинган даромаддан уларнинг баланс қиймати ва товар-моддий захираларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ билвосита солиқларни чегириш орқали аниқланади. Бошқа активларнинг сотилиши ва турли чиқиб кетишидан фойда (9320) «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» счётининг кредитида акс эттирилади.

Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий воситалари ва бошқа мол-мулки чиқиб кетишидан олинган даромадлар асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан олинадиган бошқа даромадлар таркибига киради (ЎзР ВМ 54-сонли қарори билан тасдиқланган, «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги» Низом).

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг (ЎзР СК 313 моддаси), Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг (ЎзР СК 317 моддаси) ва бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг (ЎзР СК 325-2 моддаси) солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган базаси бўлиб соф тушум ҳисобланади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, корхонанинг бошқа даромадлари, улар жумласида бошқа активларнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар, бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий ажратмаларнинг солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланмайди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, агар хом ашё, материаллар ва бошқа мол-мулклар қайта сотиш мақсадида олинган бўлса, улар сотишга мўлжалланган товарлар сифатида қаралади ва уларнинг ҳисоби (2900) «Товарларни ҳисобга олувчи счётлар»да олиб борилади. Яъни  корхонанинг хўжалик эҳтиёжлари учун сотиб олинган материалларни ёки эҳтиёт қисмларни четга сотиш ҳолатлари доимий равишда амалга оширилса, ушбу операциялар савдо фаолияти деб баҳоланиши мумкин, уларни сотишдан тушган тушум эса товарларни реализация қилиш обороти сифатида бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий ажратмаларнинг солиқ солинадиган базасига киритилиши лозим бўлади.

Бундай ҳолатлар биринчидан, эҳтиёт қисмларни олди-сотди операциялари мунтазам ёки доимий равишда амалга оширилса, иккинчидан, эҳтиёт қисмлар корхонанинг хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланганлиги ҳақида тасдиқловчи хужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда юзага келиши мумкин. Масалан, корхонанинг балансида битта-иккита ускуна бўла туриб, уларни доимий равишда тамирлаш ва эҳтиёт қисмларни алмаштириб келиш зарурлиги бўлмаса ҳам, хўжалик эҳтиёжлари учун катта партияларда эҳтиёт қисмлар сотиб олинса, бу ҳолатларда назорат қилувчи органлар томонидан ушбу операциялар солиқ солиш базасини камайтиш ёки яшириш мақсадида амалга оширилган деб бахо берилиши мумкин.

Агарда, хўжалик эҳтиёжлари учун олинган хом ашё, материал ва эҳтиёт қисмлар ортиқчаларини четга сотиш, ишлаб чиқариш тўхтатилиши, корхонанинг бошқа фаолият турига қайта ихтисосланиши ёки ўзини оқлайдиган ва хужжатлар билан тасдиқланган бошқа сабабларга кўра амалга оширилган бўлса, бу ҳолатларда уларни сотишдан тушган тушум суммаси бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий ажратмаларнинг солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика