Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
МЧЖ шаклидаги корхона фаолиятини ва ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш мақсадида қўшимча ишлаб чиқариш биноси қуришни режалаштирди. Таъсисчилар йиғилишида таъсисчилардан бири бинони қуриб беришни ҳақ эвазига ўз зиммасига олишини айтди ва қолган таъсисчилар бир овоздан маъқуллади. Шу муносабат билан қуйидаги масалаларга ойдинлик киритсангиз: 1. Таъсисчининг қурилишни ўз зиммасига олиши қанчалик тўғри? 2. Таъсисчига у қуриб бериши керак бўлган бино учун ҳақ тўланганда қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади? МЧЖ бухгалтери.


Ответы экспертов
Ответов: 236
23.05.2016

Масъулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда – Жамият) ўз иштирокчиларидан бири билан унинг ҳисобидан бино қурилиши учун битим тузишга ҳақли.  “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида” Қонуннинг¹ (кейинги ўринларда – Қонун) 5-моддасига мувофиқ Жамият  давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 39-моддасига биноан юридик шахс ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла олади ва уларни амалга ошира олади. Шундай қилиб, Жамият жисмоний ва юридик шахслар билан қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай битимни тузишга ҳақли.

Қонуннинг 43-моддаси биринчи қисмига мувофиқ,  тузилишидан ўз аффилланган шахслари билан биргаликда жамият иштирокчилари умумий овозлари сонининг йигирма ва ундан ортиқ фоизига эга бўлган жамият иштирокчисининг манфаатдорлиги бўлган битимлар жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг розилигисиз жамият томонидан тузилиши мумкин эмас.

Қонуннинг 43-моддаси иккинчи қисми билан белгиланишича, 43-модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар битим тарафлари ҳисоблансалар ёки жамият билан муносабатларда учинчи шахсларнинг манфаатларини ифодалаган ҳолларда жамият томонидан битим тузилишидан манфаатдор шахслар деб эътироф этилади. Шунинг учун агар Сизнинг муассисингиз Жамият умумий устав фондининг 25%ига тенг  ва ундан кўп улушга эга бўлса, мазкур битимни амалга ошириш учун умумий йиғилишнинг розилиги зарур бўлади.

Қурилиш тугаллангандан сўнг иштирокчи бу бинони Жамиятга сотиши, уни фойдаланишга топшириши ёки ҳисса сифатида Жамият устав фондига киритиши мумкин.

Бино Жамиятга сотилган тақдирда муассис солиқ қонунчилигига мувофиқ даромад солиғини тўлаши шарт бўлади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда – СК) 171-моддасига биноан мулкий даромадлар жисмоний шахсларнинг жами даромадлари таркибига киради.  176-модданинг 4-бандига асосан мулкий даромадлар жумласига жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар киритилади.

Мол-мулкни устав фондига ҳисса сифатида топширишда юридик шахс солиқ тўламайди.  СКнинг 129-моддаси учинчи қисмига мувофиқ устав фондига (устав капиталига) олинган ҳиссаларга юридик шахснинг даромади сифатида қаралмайди.

 

¹6.12.2001 йилдаги 310-II-сон Қонун.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика