Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона ўзининг молиявий ҳолатидан келиб чиққан холда, ходимларининг розилиги билан уларнинг иш режимини 0.5 ставкада белгилаши ва унга биноан иш хаки тўлаши мумкинми? Корхона ходимларнинг асосий иш жойи хисобланади. Хозирги кунда минимал иш хаки 130240 х 2,476= 322 474,24 сум хисобланади. Агар иш ҳақи 0,5 ставкада ҳисобланса, тахминан 190 000 сўм атрофида булади. Шу ишимиз конунга зид эмасми? Соликчилар ходим асосий иш жойида минимал иш хакидан кам ойлик олиши мумкин эмас демокда. Илтимос бизга шу ҳақда мееърий хужжатлар асосида маслахат беришингизни сураймиз.
Корхона ўзининг молиявий ҳолатидан келиб чиққан холда, ходимларининг розилиги билан уларнинг иш режимини 0.5 ставкада белгилаши ва унга биноан иш хаки тўлаши мумкинми? Корхона ходимларнинг асосий иш жойи хисобланади. Хозирги кунда минимал иш хаки 130240 х 2,476= 322 474,24 сум хисобланади. Агар иш ҳақи 0,5 ставкада ҳисобланса, тахминан 190 000 сўм атрофида булади. Шу ишимиз конунга зид эмасми? Соликчилар ходим асосий иш жойида минимал иш хакидан кам ойлик олиши мумкин эмас демокда. Илтимос бизга шу ҳақда мееърий хужжатлар асосида маслахат беришингизни сураймиз. Перевод - Может ли предприятие установить рабочий режим по 0.5 ставке исходя из своего финансового состояния, с согласия работников и выплачивать заработную плату согласно нему? Предприятие является основным местом работы сотрудников. Сегодня минимальная заработная плата составляет 130240 х 2,476= 322 474,24 сум. Если начислять заработную плату по 0.5 ставке, то это составит около 190 000 сум. Не противоречит ли это законодательству? Налоговики говорят, что сотрудник, работающий по основному месту работы не должен получать меньше минимальной заработной платы. Пожалуйста, дайте консультацию на основании нормативных актов.


Ответы экспертов
Ответов: 236
28.04.2016

Келинг ҳаммасини тартиб билан кўриб чиқамиз.

Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1675-сон Қарорига асосан 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб республиканинг барча ташкилотларида меҳнат ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси (ЯТС) бўйича биринчи разряддан кам бўлмаган ҳолда белгиланган. Шунингдек Меҳнат кодексининг 153-моддага биноан меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди.

ЎзР ВМнинг 21.07.2009 йилдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган амалдаги ЯТСга асосан биринчи разряд бўйича тариф коэффициенти 2,476 ни ташкил қилади. Шундай қилиб, бугунги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 322 474,24 сўмга (2,476*130240) тенг. Бироқ назарда тутиш лозимки, мазкур сумма асосий иш жойи бўйича ишловчи, тўлиқ иш ҳафтасида, яъни 40 соат ишлайдиган ходимлар учун ўрнатилган энг кам иш ҳақи миқдорини белгилайди.

Меҳнат кодексининг 119-моддасига мувофиқ ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин. Тўлиқсиз иш вақти шарти билан ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таътилининг муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашни ҳамда бошқа меҳнат ҳуқуқларини бирон бир тарзда чеклашга асос бўлмайди ва ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

Бу шуни англатадики, агар ходим тўлиқсиз иш ҳафтасига, олайлик ҳафтада 20 соат ишга қабул қилинса, тегишинча у корхона штат жадвалида кўзда тутилган маошнинг ярмини (0,5 ставка) олади.

Мисол келтираман. Тўлиқ иш ҳафтасида машғул бўлган ходимнинг иш ҳақи штат жадвалига биноан 400 000 сўмни ташкил қилади. Кўрганингиздек, ушбу сумма ЯТС билан кўзда тутилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан ортиқ. Бироқ ходим тўлиқсиз иш ҳафтасига, ҳафтада 20 соат ишга қабул қилинганда унинг маоши 200 000 сўмни ташкил қилади.

Президентнинг ПҚ-1675-сон Қарори талаблари мазкур ҳолатда бузилмайди, чунки ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланади. Сизнинг ҳолатингизда ходим тўлиқ иш ҳафтасининг ярмида меҳнат қилади ва тегишинча штат жадвалида кўзда тутилган маошнинг ярмини олиши керак.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика