Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Калава ипдан тайёрланган ва давал асосида қайта ишланиб кирим қилинган бўзни экспорт қилинганда экспорт ҳажмидан ягона солиқ тўлови бўйича солиқ ставкаси пасайиши имтиёзи бериладими? Шунингдек, калава ипни давалга берилганда солиққа тортилувчи объект юзага келадими?
Корхонамиз пахта толасидан калава ип маҳсулотини ишлаб чиқаради. Калава ип маҳсулотини қайта ишлашга (давал) бошқа корхонага беради ва хом бўз (суровая бязь)ни қайта ишлашдан қабул қилиб олади.


Ответы экспертов
Ответов: 342
27.04.2016

Калава ипдан даваль хом ашёси сифатида қайта ишланиб тайёрланган хом бўз корхонанинг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулоти ҳисобланади, чунки калава ип маҳсулоти корхона томонидан ип толасидан ишлаб чиқарилган.

“Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидалари”  (АВ 16.02.2011 й. 2195-сон билан рўйхатга олинган)га мувофиқ, маҳсулот, корхонанинг ўзи ишлаб чиқарган товар ҳисобланадиган ва ушбу корхона томонидан қайта ишлаш учун берилган хом ашёдан ишлаб чиқарилган ҳолларда, ўзи ишлаб чиқарган товар деб хом ашё мулкдори учун - қайта ишлаш натижасидан кейин олинган маҳсулот, қайта ишлаш хизматлари учун қайта ишланган маҳсулотнинг бир қисми билан ҳақ тўлаш ҳолларида эса, маҳсулотнинг қайта ишлаганлик учун ҳақ сифатида қайта ишловчи корхона тасарруфида қоладиган қисми чегириб ташланган ҳолдаги маҳсулот ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, корхона Ягона солиқ тўловининг экспорт ҳажмидан келиб чиқиб пасайтириш имтиёзидан ЎзР Президентининг 22.12.2015й. ПҚ-2455-сонли Қарорининг 10-1-Иловасига кўра фойдаланишга ҳақли:

Ўзи ишлаб чиқарган товарлар экспорти сотишнинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизгача бўлса – белгиланган ставка 30%га пасайтирилади;

Ўзи ишлаб чиқарган товарлар экспорти сотишнинг умумий ҳажмида  30 фоиз ва ундан кўп бўлса – белгиланган ставка 50%га пасайтирилади

Калава ипни давал хом ашёси сифатида қайта ишлашга бериш операцияси реализация сифатида қаралмайди.  “Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низом” (15.03.2010й. 2086-сон билан рўйхатга олинган) га мувофиқ давал хом ашёси қайта ишловчига берилганда унинг қиймати балансдан ҳисобдан чиқарилмайди, балки 1070 "Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар" счётида бошқа тегишли материалларни ҳисобга олувчи счётларда (1000) ҳисобга олинган қиймати бўйича ҳисобга олинади. Давал хом ашёсини қайта ишловчига бериш"Давал хом ашёсини қабул қилиш-топшириш далолатномаси" ёки "Давал хом ашёсини топшириш накладнойи" билан расмийлаштирилади. Мос равишда, калава ипни қайта ишлашга беришда ЯСТ бўйича солиққа тортилувчи объект юзага келмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика