Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Алкогол маҳсулотлари, тамаки маҳсулотлари ва салқин ичимликлар чакана савдосини битта савдо залида амалга ошириш мумкинми? 2. Назорат касса машинаси сони нечта бўлиши керак, бир донами ёки уч дона?
Хусусий корхона шаклидаги корхона алкогол маҳсулотлари, тамаки маҳсулотлари ва салқин ичимликлар чакана савдосини йўлга қўймоқчи. Шу муносабат билан қуйидаги масалаларга ойдинлик киритсангиз:


Ответы экспертов
Ответов: 278
06.06.2016

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сон қарорининг (бундан кейин – ПҚ-605-сон қарори) 1-банди билан 2007 йил 1 майдан бошлаб алкоголли маҳсулотлар юридик шахслар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан берилган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномалари асосида фақат назорат-касса машиналари (НКМ) билан жиҳозланган ихтисослаштирилган дўконлар, алоҳида савдо заллари (секциялар) орқали сотилиши тартиби белгиланган.

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низомнинг (ПҚ-605-сон қарорига 1-илова) 5-бандига мувофиқ алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун юридик шахсларга бир қатор талаблар қўйилган. Шу жумладан шаҳарларда алоҳида кириладиган ва камида 25 квадрат метрли, қишлоқ жойларда камида 15 квадрат метрли савдо зали майдони бўлган (фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишга мўлжалланган), чекка тоғли туманларда – алоҳида савдо секцияси бўлган, алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва сотишнинг санитария нормалари ва қоидаларига (шу жумладан, НКМларини ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш шартларига, моддий бойликлар тўлиқ даражада сақланиши таъминланишига) мувофиқ бўлган омбор бинолари ва асбоб-ускуналари бўлган ўзининг ёки ижарага олинган турғун савдо шохобчаси мавжуд бўлиши шарт.

Демак, келтирилган нормалардан кўриниб турибдики, агар сиз алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдоси билан шуғулланмоқчи бўлсангиз, бунинг учун сизнинг турғун савдо шохобчангиз ўзгалар (омбохона, асбоб-ускуналари) билан бир қаторда майдони камида шаҳарда 25 м2, қишлоқда эса 15 м2  алоҳида ва фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишга мўлжалланган савдо залига (чекка тоғли туманда эса майдоннинг ўлчамидан қатъи назар алоҳида савдо секциясига) эга бўлиши шарт. Бундай савдо залида (секциясида) салқин ичимликлар, тамаки  ва бошқа маҳсулотлар бўлиб туриши мумкин эмас.

Ўша 5-банднинг ўзида алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун юридик шахсларга қўйилган талаблар орасида шунингдек юридик шахс томонидан алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган махсус фойдаланиладиган, ҳимояланган фискал хотирали НКМси ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари мавжуд бўлишлиги шарти кўрсатилган.

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидаларининг (ПҚ-605-сон қарорига 2-илова) 6-бандида белгиланганидек, шу маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш фақат юридик шахс томонидан ушбу мақсадлар учун ҳимояланган фискал хотирали махсус НКМларидан ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Шундай қилиб, агар корхонангиз алкогол ва тамаки маҳсулотлари ҳамда салқин ичимликлари билан чакана савдо қилишни йўлга қўймоқчи бўлса, НКМнинг ва ҳисоб-китоб терминалнинг сони камида икки бўлиши керак, улардан ҳар биттаси фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш мақсади учун фойдаланиши лозим. Шунда дўконингизда (агар у алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш учун ихтисослаштирилмаган бўлса) тамаки масулотларни ва салқин ичимликларни чакана савдо қилиш учун бошқа умумий зал (секция) бўлиши шарт.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика