Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ижарага берувчи – кичик корхона (ЯСТ тўловчиси) арендага олувчига коммунал хизматлар, электроэнергия, алоқа хизматлари тўлови учун фактурани ҚҚСни кўрсатган ҳолда тақдим этишга ҳақлими? Бунда ижарага берувчида умумбелгиланган солиқ тўловларини тўлаш мажбурияти юзага келмайдими? Ушбу ҳолат ижарага берувчи ЯСТ тўловчиси бўлган корхонада солиқ текширувлари жараёнида салбий оқибатларга олиб келмайдими?
Бизнинг МЧЖ корхонамизга Газ идораси, Cувоқава, Электр тармоқлари корхоналари ўзларининг хизматларини қийматларини фактураларда ҚҚС ҳисобга олган ҳолда кўрсатишади. Микрофирма тоифасига кирувчи маъсулияти чекланган жамиятимиз ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Корхонамиз ҳудудида ижарада турувчи ЯСТ тўловчи хусусий корхона газ ва электр энергия ва сувдан фойдаланишади.


Ответы экспертов
Ответов: 257
17.05.2016

Ҳа, ижарага берувчи (ЯСТ тўловчиси) ижарачига фактурани ҚҚСни кўрсатган ҳолда тақдим этади, фақат ижарачи томонидан фойдаланилган коммунал хизматлар, электроэнергия, алоқа хизматларини қоплаш учун.

Айтиб ўтиш керакки, амалиётда бино ижарасини тўлашнинг икки тури қўлланилади:

  1. Ижарага олувчи фақатгина ижара тўловини амалга оширади, тўлов суммаси коммунал хизматларни ҳисобга олган ҳолда белгиланган бўлади.
  2. Ижарачи ижара ҳақини ҳамда ўзи томонидан фойдаланилган коммунал тўловларни тўлайди (қоплайди).

Биринчи ҳолатда ЯСТ бўлган корхоналар ижара тўлови фактураларида ҚҚС қийматини ажратиб кўрсатишга ҳақли эмаслар.

Иккинчи ҳолатни эса батафсил кўриб чиқсак. Маълумки, электр энергияси моддий-техника ресурсларининг стратегик турларига киритилган бўлиб, уларни сотишнинг махсус тартиби ўрнатилагн (ЎзР ВМ 05.02.2004 й. 57-сон "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги Қарорига 2-илова), ҳамда кўрсатилган Қарорнинг 4-бандига мувофиқ, улардан фақат ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади ва улар қайта сотилмайди.

Коммунал тўловларининг бошқа турларига қатъий нархлар белгиланган (газ, сув ва бошқалар). Яъни ижарага берувчи  электр энергияси, газ ва бошқаларни етказиб берувчи ҳисобланмайди ва уларни қайта сотишга ҳақли эмасдир.

Электр энергияси, коммунал хизматлар, алоқа хизматларини ижарага берувчидан ижарачига ўтказилганда фактуранинг тўлдиришнинг ўзига хос томонлари Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштири тартиби (АВ томонидан 22.03.2013 й. 2439-сон билан рўйхатга олинган 04.03.2013 й. МВ ва ДСҚ “солиқ ҳисоботлари шаклларини тасдиқлаш тўғрисидаги” қарорига 3-илова, кейинги ўринларда Тартиб деб юритилади) нинг  V  бўлимида кўрсатиб ўтилган.

Ижара шартномасига мувофиқ қиймати ижарага олувчи томонидан қопланиши лозим бўлган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун ижарага берувчи томонидан тўланган (тўланиши лозим бўлган) суммалар ижарага берувчининг харажатлари ҳисобланмайди ва ушбу хизматлар бўйича ҚҚС суммаси ижарага берувчи томонидан ҳисобга олинмайди. Ижарага олувчидан коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари истеъмоли учун олинган қоплаш суммаси ижарага берувчининг даромади ҳисобланмайди (Тартибнинг V  бўлими 49-банди).

 Хизматларнинг ижарага олувчи томонидан қоплаб бериладиган қиймати ижарага олувчининг харажатлари ҳисобланади ва улар бўйича ҚҚС суммаси ижарага берувчидан олинган ҳисобварақ-фактура асосида ижарага олувчи (агар ҚҚС тўловчиси бўлса) ҳисобга олишга ҳақлидир (Тартибнинг V  бўлими 50-банди).

Иккинчи ҳолатда, ижарачига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада алоҳида сатрларда қуйидагиларни кўрсатишингиз керак бўлади:

  • ҚҚСсиз ижара тўлови (ЯСТ тўловчиси сифатида);
  • Ижарачи томонидан фойдаланилган коммунал хизматлар, электроэнергия, алоқа хизматлари қийматини ҚҚСни кўрсатиб ўтган ҳолда (ҳаттоки ижарачи ҚҚС тўловчиси бўлмаса ҳам) (Тартибнинг V  бўлими 48-банди). 

Шу тариқа, ҳисобварақ-фактураларни белгиланган тартибда расмийлаштириладиган бўлса, ҳеч қандай умумбелгиланган солиқ тўловлари сифатидаги салбий оқибатларга олиб келмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика