Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Дорихона очиш учун кандай хужжатлар ёки нималар зарур?


Ответы экспертов
Ответов: 300
17.05.2016

«Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ дорихона дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни, шунингдек уларни тайёрлашни амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахс шаклида ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси шаклида ташкил этилиши мумкин. Дорихоналарнинг филиаллари, даволаш-профилактика муассасаларининг дорихоналари ҳам дорихоналар жумласига киради.

Дорихона мудири олий фармацевтик маълумотга, дорихона филиалининг мудири эса фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак.

Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2010 йилдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган «Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги Низоми (матн давомида - Низом), номидан кўриниб турганидек, мазкур фаолият бўйича лицензия олитш тартибини белгилайди.

Унга кўра, лицензияланадиган фармацевтика фаолияти фаолиятнинг қуйидаги турларини ўз ичига олади:

1) дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш;

2) дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари тайёрлаш;

3) дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари;

4) дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сифатини назорат қилиш;

5) дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш;

6) дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи сотиш;

7) доривор ўсимликлар, ҳайвонот ва минерал асосга эга бўлган хом ашёни етиштириш, йиғиш, тайёрлаш, қадоқлаш ва улгуржи сотиш.

Лицензия беш йил муддатгача берилади. Лицензия беш йилдан кам муддатга фақат лицензия талабгорининг аризасига биноан берилиши мумкин.

Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи орган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги) га қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

1) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили, муассасанинг, банкнинг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами);

юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган фаолиятнинг лицензияланадиган тури (унинг бир қисми) ҳамда фаолиятнинг кўрсатиб ўтилган тури (унинг бир қисми) амалга ошириладиган муддат;

2) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

3) лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

4) тегишли моддий-техника базаси, асбоб-ускуналар, бошқа техник воситалар ва ходимларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар.

Лицензия талабгоридан ортиқча ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгоридан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Фармацевтика фаолиятини амалга оширишда лицензиат (лицензия эгаси) қуйидагиларга мажбур:

фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш;

фаолиятни лицензияда кўрсатилган доирада, шунингдек лицензия битимига мувофиқ манзил (манзиллар) бўйича амалга ошириш;

лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш учун мўлжалланган, ўзига мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган ҳамда санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ биноларга эга бўлиш;

лицензияланадиган аниқ фаолият турини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, тегишли моддий-техник базадан, асбоб-ускуналардан, бошқа техник воситалардан фойдаланиш;

дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва сотиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

экология ҳамда санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига риоя этиш.

Дори-дармон воситаларини тайёрлашда лицензиат, шунингдек дори-дармон воситаларини анализ қилиш учун ваколатли назорат-таҳлил лабораторияси билан шартнома тузиши шарт.

Шунингдек, дорихоналар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига ҳам жавоб бериши керак.[1]

Юқоридаги қонун ҳужжатларининг айрим жойлари такомиллаштирилишга муҳтож.

Хусусан, Низомнинг 12-банди  1-қисмида лицензия олиш учун тўпланган ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилиши белгиланган.

Фикримизча, ушбу бандда мазкур ҳужжатларнинг электрон тарзда ҳам юборилиши мумкинлиги назарда тутувчи тегишли ўзгартириш киритилиши, ҳозирги замон талабларига мос бўлар эди.

 

 


[1] Қаранг: Бош давлат санитария врачи томонидан 31.05.2004 йилда тасдиқланган “Аптека ва сақлаш омборларини тузилиши, жиҳозланиши ва эксплуатация қилинишининг санитария қоидалари ва нормалари” (СанПин РУз N 0152-04) (ҳужжат рус тилида келтирилган); Бош давлат санитария врачи томонидан 2004 йил 11 августда тасдиқланган “Тайёр дори-дармонларни сотувчи аптекалар тузилишининг санитария қоидалари ва нормалари” (СанПин РУз N 0162-04) (ҳужжат рус тилида келтирилган).

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика