Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Туманда жойлашган юридик шахснинг бошқа туманда ёки шаҳарда иккиламчи ҳисобварақ очиш ҳуқуқи 864-1-сон тартибга асосан бекор қилинганми? Шу тартибни изоҳлаб берсангиз.


Ответы экспертов
Ответов: 696
02.05.2016

Марказий банк бошқаруви қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида Йўриқномага (рўйхат рақами 2009 йил 27 апрелдаги 1948-сон) киритилган ўзгартиришлар билан 2015 йил 21 сентябрдан бошлаб юридик шахслар ўз асосий ҳисобварағини очгандан кейин улар ҳисобга қўйилган давлат солиқ хизмати органини хабардор қилган ҳолда бошқа банкларда миллий ва чет эл валютасидаги иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларини очиш имконини берадиган норма бекор қилинди (Марказий банк бошқарувининг “Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қарори, АВ томонидан 15.09.2015 йилда 1948-10-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Шуни алоҳида қайд этишни хоҳлардикки, юқоридаги норманинг бекор қилиниши, мижозларнинг бошқа банкларда иккиламчи ҳисобварақлар очиш ҳуқуқларини бекор қилмайди. Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида Йўриқноманинг 3-бандида (рўйхат рақами 2009 йил 27 апрелдаги 1948-сон) кўзда тутилган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика