Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ушбу ходимларни Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва байналмилалчи жангчиларга тенглаштириш ҳамда касаллик варақаси бўйича нафақани иш ҳақининг 100%и миқдорида тўлаш мумкинми? Юқорида келтирилган йўриқнома бандларини тўлиқ шарҳлаб беришингизни илтимос қиламан.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 08.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган йўриқноманинг 26-банди 4-қисмига биноан, қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимларга иш стажидан қатъи назар, нафақа иш хақининг 100%и миқдорида тўланиши белгиланган. Корхонамиздаги ходимларнинг асосий қисмида 16 ёшга тўлмаган 3 нафардан болалари бор. Уларнинг турмуш ўртоқларининг кўпчилиги даромадга эга.


Ответы экспертов
Ответов: 696
26.05.2016

Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом (АВ томонидан 08.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган, иш стажининг давомийлигидан қатъи назар иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг тўлиқ рўйхатини сақлайди.

Бинобарин, бу ходимларни Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва байналмилалчи жангчиларга тенглаштириш эмас, балки уларга қонун нормасига мувофиқ, яъни иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида нафақа тўлаш лозим.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика