Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ишдан кетганига уч йилдан ортиқ вақт ўтган ишчи ходимларнинг кредиторлик карздорликларини ҳисобдан чиқариш пайтида қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади ва қандай солиқ турлари ҳисобланади?
Жамиятимиз 2015 йил 1 октябрь ҳолатига ўрнатилмаган асбоб -ускуналар ва айланма маблағлар, 2015 йил 1 ноябрь ҳолатига асосий воситалар бўйича инвентаризация ишчи гуруҳ хулосасига асосан 3 йилдан ортик ишдан кетган ходимларнинг иш хақидан бўлган дебитор ҳамда кредитор қарздорликларни бухгалтерияда даромад ва харажат счетларда акс эттирилган.


Ответы экспертов
Ответов: 121
17.05.2016

Инвентаризация жараёнида ходимларга иш ҳақи бўйича даъво муддатлари (Фуқаролик кодексининг 150 – моддасига асосан 3 йил) ўтган корхонанинг дебитор ва кредитор қарздорликлари аниқланган. Аниқланган дебитор ва кредитор қарздорликларининг даъво муддатлари ўтганлиги сабабли улар умидсиз қарз дея тан олинади (Солиқ кодексининг 22 – моддаси). Бундай умидсиз қарзни корхона ҳисобдан чиқаришга ҳақлидир. Муддати ўтган қарздорликнинг қиймати ўтказилган инвентаризация натижасига кўра аниқланади. Дебитор ва кредитор қарзларини ҳисобдан чиқариш учун раҳбар ўтказилган ҳисоб – китоблар инвентаризацияси акти ( 19 – сон БҲМС "Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш", АВ 2.11.1999йг. 833-сон билан рўйхатга олинган)  асосида тегишли буйруқ чиқаради.  Аҳамият қаратиш керакки, даъво муддати ҳисоби ҳар бир ишланган ой учун иш ҳақи ҳисобланган санадан бошланади. Масалан, 2013 йил июнь ва июль ойига ҳисобланган ва талаб қилинмаган иш ҳақининг даъво муддати мос равишда 2016 йилнинг июнь ва июль ойида тугаган ҳисобланади. Агар битта ходим бўйича ҳам дебиторлик, ҳам кредиторлик қарздорлиги мавжуд бўлса, уларни ўзаро ҳисобга олиш  керак.

Ходимларнинг иш ҳақи бўйича корхонанинг кредитор қарздорлигини ҳисобдан чиқариш.

Ҳисобланган, аммо қандайдир сабабларга кўра тўланмаган иш ҳақи корхонанинг кредитор қарздорлиги деб тан олиниб, 6720 “Депонентланган иш ҳақи” ёки 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар” счётида ҳар бир ходим бўйича алоҳида даъво муддати тугагунга қадар ҳисобга олинади.

Даъво билдириш муддати ўтган иш ҳақи бўйича депонент қарзларникорхонанинг бошқа даромадларига ҳисобдан чиқарилиши керак (ЎзР ВМ 05.02.1999 й. 54-сон қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом”нинг В. бўлими 2.5 – банди). Депонент қарздорлигини ҳисобдан чиқариш санасига қуйидагича ўтказма берилади:

Дебет

Кредит

6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар”

6720 “Депонентланган иш ҳақи”

9360 “Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар”

 

Бошқа даромадлар сифатида олинган даромадлар (Солиқ кодексининг 132-моддаси 7-банди), даромад солиғи ва ягона солиқ тўловига мажбуриятни ҳисобдан чиқариш санасидаги ставка бўйича солиққа тортилиши керак.

Ходимларнинг иш ҳақи бўйича корхонанинг дебитор қарздорлигини ҳисобдан чиқарамиз.

Активларни ошириб кўрсатилмаслиги учун муддати ўтган дебитор қарздорликлари ҳисобдан чиқарилиши керак. Қонунчиликка мувофиқ даъво билдириш муддати ўтган ва ундириш нореал бўлган бошқа қарзлар бўйича дебиторлик қарзларни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар давр харажатлари сифатида тан олинади ва 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётида ҳисобга олинади. (Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низомнинг «Б» бўлими 2.3.15.7-банди). Бундай қарз ҳисобдан чиқарилган пайтидан бошлаб беш йил давомида қарздорларнинг мулкий ҳолати ўзгарган вақтда қарзни ундириб олиш имкониятини кузатиб бориш учун балансдан ташқари 007 “Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи” счётида ҳисобга олиниши лозим (21-сон БҲМС  «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома»,  1181-сон билан 23.10.2002 й. рўйхатга олинган).

Даромад солиғини тўловчи юридик шахслар учун умидсиз дебитор қарздорлигини ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарар бошқа харажатларга киради (Солиқ кодексининг 145-маддаси 40-банди  «в» қисми) и солиққа тортилувчи базадан чегириб ташланади. Ягона солиқ тўловини ҳисоблашда эса ушбу зарар солиққа тортилувчи базага ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Юридик шахс томонидан кечиб юборилган қарз жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 5-банди). Ушбу даромад қарзни кечиб юбориш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санада юзага келади. У тўлов манбаи-юридик шахс томонидан, яъни корхонангиз томонидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилиши керак (Солиқ кодексининг 184-моддаси). Тўлов манбаида моддий наф тарзидаги даромадлар шкала бўйича солиққа тортилади. Ушбу ҳолатда солиқнинг якуний суммаси ДСИ томонидан жисмоний шахс даромадлар тўғрисидаги декларацияни топшириш пайтида ҳисоблаб чиқарилади. Корхона эса солиқ даври (яъни йил) тугагач 30 кун мобайнида ушбу шахслар бўйича Асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотномани ДСИга топшириши керак бўлади.

 Ушбу ҳолатда даромадларнинг пул кўринишида тўлови юзага келмаганлиги сабабли корхонангизда жисмоний шахсдан тегишли солиқ суммасини ушлаб қолиш имконияти бўлмайди. Шунинг учун собиқ ходимларни қидириб топиш ҳамда ҳисобланган солиқ суммасини корхона кассасига киритишни ёки ЖСДСни жисмоний шахснинг ўзи ДСИга ариза топшириб тўлаши тўғрисидаги ариза ёзиб беришини(Солиқ кодексининг 184-моддаси) сўраш лозим. Агар корхона ўз ҳисобидан ЖШДСни тўлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилсангиз, ушбу тўланган солиқ суммаси ҳам жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади сифатида тан олиниш хавфи мавжуд (Солиқ кодексининг 177-моддаси 6-банди). Моддий наф тарзидаги даромадлардан ягина ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари тўланмайди (Солиқ кодексининг 306-моддаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика