Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Меҳнат шароити ноқулай бўлган жойда ишлаётганлиги учун ўқитувчига 1,0 қийматдан ортиқча иш юкламасини топшириш тўғрисидаги иш берувчини талаби тўғрими? Меҳнат шароити ноқулай бўлган жойда ўқитувчилар қанча иш юкламаси билан ишлаши мумкин?
Мен Абдуваҳобова Баҳригул, маълумотим олий, Навоий вилоят сил касаллигига қарши болалар санаторийсида 1,0 қиймат бирлик(ҳафталик 36 соат)да етакчи вазифасида ва қўшимча ҳафтасига 10 соат дарс юкламаси билан ўқитувчи вазифасида ишлаб келаман. Бажараётган иш юкламаларим амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида тарификация рўйхатидан ўтказилиб, тасдиқланган. Иш графигим эрталаб соат 8-00 дан соат 16-30 гача. Ҳар кунлик етакчилик иш юкламам 6 соат ҳафтасига 36 соат, дарс юкламам 1-2 соат атрофида ҳафтасига 10 соатни ташкил қилади. Ёки ҳар кунлик иш юкламам 8,0 соатни ташкил қилади ва мен асосий иш вақтимдан ташқарида педагогик фаолиятимни бажариб келаман. Санаторийда меҳнат шароити ноқулай бўлганлиги учун ишлаётган ходимларнинг иш ҳақига Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2005 йилдаги 276-сонли қарорига асосан зарар учун 50 фоиз устама берилади. Иш берувчи зарарли жойда ишлаётганимизни важ қилиб, сиз 1,0 қийматдан ортиқча ишлашингиз мумкин эмас деб, 10 соат дарс юкламамни топширишимни талаб қилаяпти. Вазирлар Маҳкамасининг 297-сонли қарорига илова қилинган Низомнинг 4-бандида меҳнат шароити ноқулай бўлган жойларда “ўриндошлик” асосида ишлаш мумкин эмас деб кўрсатилган бўлсада, мазкур Низомда ўқитувчиларнинг 50 фоизгача (ҳафталик 10 соат) бўлган педагогик иши ўриндош ҳисобланмаслиги қайд этилган. Шундан келиб чиқиб менинг 10 соат дарс юкламам ўриндош ҳисобланмаслиги ва қонунчиликка мос келган ҳолда асосий ишим билан ушбу юкламамни ҳам бажаришим мумкин деб ҳисоблайман. Шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2005 йилдаги 275-сонли қарорида ҳам ўқитувчилар ўзининг асосий ишининг 50 фози(ҳафталик 10 соат)гача педагогик фаолият юритиши мумкин деб қайд этилган.


Ответы экспертов
Ответов: 213
24.05.2016

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 117-моддасига асосан меҳнат жараёнида соғлиғига физикавий, кимёвий, биологик ва ишлаб чиқаришнинг бошқа зарарли омиллари таъсир этадиган жойда ишлаётган ходимлар меҳнат шароити ноқулай бўлган жойда ишлаётганлигини англатади.

Меҳнат шароитларини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси “Меҳнат шароитларини баҳолаш ва меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестация қилиш Услуби” (ЎзР МВ ва ССВ томонидан 1996 йилда тасдиқланган, АВ томонидан 1996 йил 28 майда 247-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) га мувофиқ амалга оширилади.

Мазкур ҳужжатда ўрнатилган тартибда, тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда доимий фаолият кўрсатувчи комиссия шакллантирилиб, ушбу комиссиянинг хулосасига асосан меҳнат шароитлари баҳоланади.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 5 январда 865-сон ҳамда 2009 йил 29 июлда 1990-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхати келтирилган бўлиб, уларда туберкулёз, инфекцион, тери-таносил ва психик касалларни, алкоголлик билан умрбод касалланганларга хизмат кўрсатишда банд бўлган ишчилар ҳам кўрсатилган рўйхатга киритилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида Низом”нинг 4-бандига  мувофиқ агар шахснинг асосий иши меҳнатнинг ноқулай шарт-шароитлари билан боғлиқ бўлса, шундай шарт-шароитдаги ишларда ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланиши белгиланган, бироқ кўрсатилган Низомнинг иловасининг 1-бандида илмий фаолиятни ёки ўқитувчилик фаолиятини амалга ошириш, агар бундай фаолият асосий иш жойи бўйича бажариладиган иш ҳисобланмаса, ўриндошлик асосида ишлаш ҳисобланмайдиган ишлар тоифасига кириши белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, иш берувчининг зарарли жойда ишлаётганингизни важ қилиб, қўшимча равишда педогогик фаолият билан ишлашингиз мумкин эмаслиги борасидаги талаби Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарорига мувофиқ эмас.

Асосий иш жойи бўйича меҳнат шароити ноқулай бўлган жойда банд бўлган ходимлар қўшимча равишда ўқитувчи бўлиб ишлаши қонун ҳужжатларига мувофиқ умумий тартибда амалга оширилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика