Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Чет эллик фуқародан даромад солиғи қандай ушланади? Шахсий жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси ҳам ҳисобланиладими? ШЖПЖси китобчаси очиладими? Мажбурий суғурта бадали ушланадими? Ушланса унга ИНН қандай тартибда олинади?
"А" фирма Россия фуқароси бўлган шахс билан меҳнат шартномаси тузди. Шартнома муддати 2 йил. Россия фуқароси "А" фирмада "Уста" лавозимида ишлай бошлади. Бу фуқарога 2016 йилнинг январ, феврал, март ва апрел ойларида мос равишда 4 000 000 сўмдан иш ҳақи ҳисобланилди. Бундан ташқари март ойида 3 000 000 сўм мукофат пули ҳам ҳисобланилди. Россия фуқароси 2015 йилнинг март ойларида ишга келган.


Ответы экспертов
Ответов: 51
23.05.2016

Жорий солиқ даврида якунланаётган ҳар қандай кетма-кетликдаги ўн икки ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат Ўзбекистон Республикасида турган жисмоний шахс Ўзбекистон Республикасининг резиденти деб тан олинишини ҳисобга олсак, ушбу шахс 2015 йилнинг сентябрида резидент деб тан олинади. Мос равишда, унинг 2015 йил март – август ойлари учун ҳисобланган даромадлари норезидентлар учун белгиланган ставкада - 20% ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилиши керак. (ЎзР Солиқ кодексининг 182 – моддаси).

Сентябрь ойида 183 кунлик муддат тугаганлиги сабабли ушбу шахс резидент деб тан олиниб, унинг даромадларига солиқ резидентлар учун умумбелгиланган солиқ ставкаси бўйича қайта ҳисоб – китоб қилиниши керак.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқаролар Ўзбекистон фуқаролари билан бир қаторда жамғариб бориладиган пенсия жамғармасига ҳақлидирлар, агар халқаро шартномаларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса.  Жисмоний шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий равишда яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўловчилардир (Солиқ кодексининг 305- моддаси).

Хорижий шахс ёки фуқаролиги бўлмаган шахс уларга республиканинг ички ишлар органлари томонидан берилган Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси мавжуд бўлган тақдирдагина улар Ўзбекистон Республикасида доимий равишда яшаб турган чет эл фуқаролари деб тан олинади (ЎзР Президентининг 26.02.1999 й. ПФ-2240-сон Фармонига 2-илованинг 2 – банди; Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.1996 й. 408-сон Қарорига 2-илованинг III-бўлими).

Шу тариқа, агар сизда ишловчи хорижий шахслар Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси мавжуд бўлса, улар Ўзбекистон Республикасида доимий равишда яшаб турган шахслар деб ҳисобланади ва мос равишда:

  • ЖШПҲ ҳуқуқига эга. Чет эл фуқаросига ЖШПҲ очиш ЎзР фуқаролари учун белгиланган тартибда амалга оширилади
  • бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўловчилари ҳисобланадилар. 

“Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисида Низом” (ЎзР ВМ 11.03.1997 й. 130-сон қарори билан тасдиқланган) нинг 7-бандига мувофиқ, Идентификация рақами солиқ мажбуриятлари юзага келган хорижий шахсга берилиши керак. Сизнинг ҳолатингизда – бу ЎзР ҳудудида хорижий шахснинг олган даромадидан тўланиши лозим бўлган солиқ мажбуриятидир.

130-сон Низомнинг 18-бандига мувофиқ, жисмоний шахсни рўйхатдан ўтказиш яшаш жойи бўйича давлат солиқ инспекциясида амалга оширилади. Бундан келиб чиқадики, хорижий шахс идентификация рақамига эга бўлиши учун ўзи яшаб турган тумандаги туман солиқ инспекциясига (ушбу туманда яшаётганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган ҳолда) мурожаат қилиши керак.

Шунингдек, эслатиб ўтамизки, хорижий фуқаролар Ўзбекистон ҳудудида ишга жойлашишлари учун меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар бўлган тақдирдагина рухсат берилади. Тасдиқномалар иш берувчи томонидан олинган рухсатнома асосида хорижий шахснинг номига берилади (ЎзР ВМ 19.10.1995 й. 408-сон қарорига 2-илова).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика