Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Бу ҳолатда квартира мулкдорлари қандай йўл тутишлари керак ва шунга ўхшаш вазият қандай норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади? Қайси ҳолатда ХУМШ судга беришга ҳақли?
ХУМШ сантехниклари иккинчи қаватда яшаётган хонадон эгаларига хонадонга киришдаги шахтада крандан совуқ сув оқаётганини тахмин қилишаётганини айтишди. Уйга киргач, шахта пластик билан қопланганлигини кўриб чиқиб кетишган. Икки соатдан кейин ХУМШ раиси келиб, шахтага кириш имконияти бўлиши, пластикни бузиш кераклигини таъкидлади. Тўсқинлик қилинган тақдирда чора кўриш билан қўрқитди. Бироқ хонадон мулкдори яқинда ўз хисобидан ҳожатхонани таъмирлаганди. Нима энди ҳаммаси бузиладими?


Ответы экспертов
Ответов: 278
25.05.2016

“Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида” Қонуннинг 28-моддасига биноан шахталар, уй ичидаги тармоқлар ва коммуникациялар уй-жой мулкдорларининг умумий мол-мулкига киради, уларнинг барчалари биргаликда ҳар ойлик мажбурий бадаллар ҳисобидан уни сақлашади.

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг намунавий уставининг 6.2-банди (ВМнинг 30.05.2006 йилдаги 100-сон қарорига 1-илова) ширкат аъзоси ўзига тегишли бўлган турар жойга умумий мулкнинг мулкдори турар жойи чегарасида бўлган қисмини кўрикдан ўтказиш, жорий ва капитал таъмирлаш учун, шунингдек авария ҳолатларини бартараф этиш учун ширкат ва ихтисослаштирилган ташкилотлар вакилларини дарҳол киритишини кўзда  тутади.

Турар жойга киритилмаган тақдирда мулкдор ўз ҳисобидан турар жойга киритиш рад этилганлиги сабабли зарур ишларни бажармаслик оқибатида бошқа мулкдорлар мол-мулкига, умумий мол-мулкка ёки ширкат мол-мулкига етказилган зарарни компенсация қилади. 

Ширкат умумий мол-мулк қисмини таъмирлаш учун киритишни таъминлашга тўсқинлик қилаётган мулкдорга нисбатан судга даъво билан мурожаат қилишга ҳақли. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика