Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ойлик маошни йиғиб, кейин битта қилиб олиш мумкинми?
Ойлик маошини йиғиб олиш мумкинми? Яъни корхона директори Кореялик бўлиб, ойлик ҳисобланса, ойликдан даромад солиғи, пенсия жамғармасига бадаллар тўланган бўлса, лекин ойликни олмасдан, 3-4 ойликни битта қилиб олса бўладими? (корхона ойликни тўлашга қодир). Шунда Мехнат биржаси томонидан ойлик маошни ўз вақтида бермаганлик учун корхонадан жарима ундириладими? Агарда директор ариза ёзган бўлсачи?


Ответы экспертов
Ответов: 258
23.05.2016

Корхона ходимларининг иш ҳақи тўловлари жамоа шартномаларида ёки бошқа ички норматив ҳужжатларда (масалан, ички меҳнат тартиби қоидаларида) белгиланган муддатларда тўланиши, аммо бу тўловлар ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлмаслиги керак (Меҳнат кодексининг 161 – моддаси). Тўлов муддатлари хизмат кўрсатувчи банк билан келишилади.

Иш ҳақи тўловларининг иш берувчи айби билан ўрнатилган муддатлардан кечиктириб  берилиши учун иш берувчининг жавобгарлиги ЎзР маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 49 – моддаси билан (ЭКИҲ 2 баробаридан 5 бараваригача миқдорда) белгиланган, ушбу жавобгарлик шунингдек жамоа шартномасида ҳам белгиланиши мумкин.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг иш ҳақини ўз вақтида тўлашнинг белгиланган тартибига риоя қилиши устидан назорат қилади ҳамда иш ҳақи бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлар ҳосил бўлган ҳолларда айбдор шахсларни жиноий жазолашгача жавобгарликка тортишади (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.2002 й. 88-сон "Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорининг 4-банди)

Аммо, айтиб ўтиш керакки, жавобгарлик чоралари иш ҳақи тўловларининг муддатлари иш берувчининг айби билан кечиктирилганда қўлланилади. Шунинг учун, ушбу чоралар сизга тадбиқ этилмайди. Сизнинг ҳолатингизда тўлов муддатларига ходим (директор)нинг аризасига мувофиқ амал қилинмаяпти.

Бизнинг фикримизча, Сизнинг ҳолатингиздан чиқиб кетишнинг бир неча усуллари мавжуд.

  1. Ходимнинг аризасига асосан унинг иш ҳақини ҳаммасини унинг пластик карточкасига ўтказишингиз мумкин.
  2. Ходим бошқа жисмоний шахсга ўз иш ҳақини олиши учун ишончнома расмийлаштириши мумкин.
  3. Агар иш ҳақи белгиланган тартибда депонентланган бўлса (аввал чек бўйича кассага кирим қилинган, кейин эса нақд пулни киритиш эълонномаси асосида банкка топширилган), у ҳолда депонентланган иш ҳақи ходим томонидан 3 йил давомида талаб қилиб олиниши мумкин. Айнан шундан даъво муддати Фуқаролик кодексининг 150 – моддаси билан белгиланган. Ушбу ҳолатда ходим депонентланган иш ҳақини Ўзбекистонга келган пайтда олиши мумкин. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 236
23.05.2016

   Корхона ва ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун маблағлар уларни банкдан олиш кунини ҳам ҳисобга олганда 3 иш кунида берилиши керак. Кўрсатилган муддат мобайнида пуллар қандайдир сабаб билан ходимга тарқатилмаган тақдирда уларни бериш учун масъул бўлган кассир:

    -ҳисоб-китоб-тўлов қайдномасининг “Имзо” графасида ҳар бир шахснинг фамилияси рўпарасига "депонентга ўтказилган" деб ёзиб қўйиши (штамп босиши);

  - депонентга ўтказилган суммалар бўйича реестр тузиши;

  - тўлов қайдномаси охирида амалда тўланган сумма ҳақида ва депонентга олинган суммани ёзиб қўйиши, ушбу суммаларни тўлов (ҳисоб-китоб-тўлов) қайдномаси  бўйича умумий якун билан солиштириши ва ўз имзоси билан тасдиқлаши;

  - амалда тўланган суммани Касса дафтарига ёзиши ва тўлов қайдномасига касса чиқим ордерининг рақами ва тўртбурчак штампини босиши лозим (Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларининг 19-банди). Ходим пайдо бўлгандан кейин Сизнинг ташкилотингиз иш ҳақи бериш учун депонентда сақланаётган пулларни олиш юзасидан банкка илтимос билан мурожаат қилиши керак.

    Ходимнинг йўқлиги сабабли иш ҳақини тарқатмаслик  мунтазам тусга эга бўлмаслиги керак. Меҳнат кодексининг 161-моддасига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси иш ҳақини ўз вақтида тўлашга риоя қилиниши устидан назоратни кучайтирган ҳамда иш ҳақи бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлар ҳосил бўлган ҳолларда айбдор шахсларни жиноий жазолашгача жавобгарликка тортади (ЎзР ВМнинг “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 19.03.2002 йилдаги 88-сон қарорининг 4-банди). Бироқ  Сизнинг ҳолатингизда иш ҳақини бермаслик ходимнинг ўзини айби билан содир бўлмоқда.. Масалани ҳал қилиш учун Сизга директорингиз, масалан ўринбосари ёки бош бухгалтер номига унинг иш ҳақини олиш учун ишончнома беришини сўрашингизни тавсия қиламан. Бу ҳолатда касса интизомини бузиш бўлмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика