Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар мақсадли ёки мақсадсизлиги БЮДнинг қайси қаторидан билиш мумкин?


Ответы экспертов
Ответов: 51
27.05.2016

БЮД божхона тўловлари бўйича имтиёзнинг мақсадли ёки мақсадсиз эканлиги тўғрисидаги маълумотни акс эттирмайди.

Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 06.04.2016 й. 2773-сон билан рўйхатга олинган)га мувофиқ, БЮДнинг 36-графаси "Преференция" сатрида берилган преференциялар, имтиёзлар ва божхона тўловларини тўлашни бошқа хусусиятларининг ҳарфли кодлари кўрсатилган.

Ҳисобланган божхона тўловлари турлари бўйича: божхона божи, қўшилган қиймат солиғи ва шу кабилар БЮДнинг 47 графасида қуйидагича кўрсатилади:

  • "Ставка" устунида божхона тўлови суммасини ҳисоблашда қўлланиладиган божхона тўловларининг белгиланган ставкаси миқдори кўрсатилади;
  • "ТУ" устунида тўлов усулининг икки белгили ҳарфли коди кўрсатилади;

Божхона тўловларидан озод этилган ҳолатда графада қўшимча равишда Божхона тўловлари таснифлагичига мувофиқ тўлов коди, мазкур код бўйича ушбу БЮД билан декларацияланаётган барча товарларга оид тўловларнинг йиғиндисидан иборат бўлган божхона тўловлари бўйича ҳисобланган имтиёзларнинг умумий суммаси кўрсатилади ва "тўланмайди" белгиси қўйилади

Қонун ҳужжатларига мувофиқ декларацияланаётган товарлар учун ставка беглиланмаган ёки ноль ставка белгиланган, ёхуд баён этилаётган божхона режими шартларига кўра ушбу турдаги божхона тўловини тўлаш мажбурияти вужудга келмайдиган божхона тўлови тўғрисидаги маълумотлар графага киритилмайди

Божхона тўловларидан озод этишга асос бўладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат тўғрисидаги маълумотлар 44-графасида "Қўшимча маълумотлар/тақдим этилаётган ҳужжатлар" кўрсатилади. Божхона тўловларидан имтиёз беришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида қўшимча норматив ҳуқуқий-ҳужжат қабул қилинган бўлса (масалан, божхона тўловларини тўлашдан озод этиладиган товарлар рўйхати белгиланган тартибда тасдиқланадиган ҳолатларда) иккита норматив-ҳуқуқий ҳужжат тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида Низом (Янги таҳрирда) (АВ томонидан 02.04.2005 й. 1463-сон билан рўйхатга олинган)га мувофиқ,  солиқлар ва божхона имтиёзлари бўшаётган маблағларни мақсадли вазифаларни бажариш учун йўналтириш шарти билан берилганда божхона божи, акциз солиғи, ҚҚС ва ҳоказо турлари бўйича ҳисобланган божхона тўловлари суммалари, улар имтиёз берилганлиги сабабли бюджетга тўланмайди деган белги қўйилган ҳолда божхона юк декларациясининг 47- ва "В" устунларида кўрсатилади.

Шу билан бирга, имтиёз мақсадсиз берилган ҳолатда уни БЮДсида акс эттиришнинг алоҳида тартиби Низом билан ҳам, Йўриқнома билан ҳам белгиланмаган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика