Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Бизнинг корхонамиз бошқа калава ип ишлаб чиқариш корхонасидан сотиб олган калава ипни «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналарига ички бозорда эркин муомаладаги валютада реализация қилишга хаклими? 2. Агар корхонамиз бошқа калава ип ишлаб чиқариш корхонасидан сотиб олган калава ипни «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналарига ички бозорда эркин муомаладаги валютада реализация қилса ва ушбу реализациядан тушган тушумни Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига (ВМнинг 29.06.2000 йилдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган, кейинги ўринларда Тартиб) мувофиқ 50% мажбурий сотувга тушадими? 3. Шерикчилик шартномаси ёки кайта ишлаш (давал) шартномаси асосида ишлаб чиқарилган калава ипни корхонамизга тегишли булган қисмини ички бозорда эркин муомаладаги валютада реализация қилса ва ушбу реализациядан тушган тушум мажбурий сотувга тушадими?
Корхонамиз ярим тайёр махсулот - ип калава ишлаб чиқармоқда. Президентимизнинг 21.11.2007 йилдаги «Пахта толасини республиканинг ички истеъмолчиларига сотишни такомиллаштириш ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-733-сон қарори билан «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналарига ички бозорда ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотларини (калава, газмол, трикотаж полотно ва пахтани йигириш чиқиндиларини) шартнома тузиш пайтида таркиб топган жаҳон нархларидан паст бўлмаган нархларда эркин муомаладаги валютага (қўшилган қиймат солиғи нолинчи ставка бўйича қўшиб ҳисобланган ҳолда) сотиб олишга рухсат берилган.


Ответы экспертов
Ответов: 277
10.06.2016

Аввалом бор хатингизда кўрсатилган ҳолатга битта аниқлик киритамиз. «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналарига ички бозорда ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотларини (калава, газмол, трикотаж полотно ва пахтани йигириш чиқиндиларини) шартнома тузиш пайтида таркиб топган жаҳон нархларидан паст бўлмаган нархларда эркин муомаладаги валютага (қўшилган қиймат солиғи нолинчи ставка бўйича қўшиб ҳисобланган ҳолда) сотиб олишга рухсат Президентнинг 2007 йил 21 ноябрдаги ПҚ-733-сон қарори билан эмас, балки Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 мартдаги 141-сон қарори (5-банди) билан берилган.

Ушбу рухсат муддати Президентнинг юқорида кўрсатилган ҳужжати (2-банди) билан 2011 йил 1 январгача узайтирилган эди. Шу ўрнида шуни ҳам айтиш керакки, рухсатнинг муддати кейинги (2018 йил 1 январгача) узайтирилиши Президентнинг бошқа ҳужжатида –  2011 йил 28 мартдаги ПҚ-1512-сонли қарорида (1-бандида) назарда тутилган.

Энди эса саволларингизга жавобларимизни келтирамиз.

1. Тижорат мақсадларида фойдаланиш ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш улгуржи савдо фаолияти деб эътироф этилади. Бундай фаолият лицензияланиши керак[1]. Бундан келиб чиқиб корхонангиз, агар улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлса, бошқа хўжалик юритувчи субъектларга тижорат мақсадларида фойдаланиш ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида харид қилинадиган товарларни, шу жумладан бошқа ишлаб чиқарувчидан унинг калава ипини харид қилиб, «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналарига (яъни ички бозорда) эркин муомаладаги валютада сотишга ҳақлидир.

2. Сиз хатингизда эсалатган Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибида[2] (бундан кейин – Тартиб) хусусан кўрсатилишича:

корхоналар (мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар) мажбурий сотишни товарлар ва хизматлар[3] экспортидан олинган хорижий валютадаги тушумдан амалга оширадилар (2-банднинг биринчи хатбоши);

хорижий валютадаги тушум деганда экспорт қилинган товарлар ва хизматлар учун корхоналарнинг ваколатли банклардаги ҳисоб рақамларига ва кассаларига амалда тушган хорижий валютадаги пул маблағлари тушунилади (2-банднинг иккинчи хатбоши):

товарлар ва хизматларни марказлаштирилмаган экспорт бўйича сотишдан олинган тушумнинг 50 фоизи ваколатли банкларга мажбурий сотилиши керак (10-банд);

корхоналар экспорт қилинган товарлар, ишлар ва хизматлар учун маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар тамом бўлганидан кейин тўлиқ миқдорда тушиши учун жавоб берадилар (19-банд).

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, мажбурий сотишга оид хорижий валютадаги тушум товарлар, ишлар, хизматлар эспорт қилиши билан боғлиқ бўлиши шарт. Бироқ, корхонангиз бошқа калава ип ишлаб чиқарувчидан харид килган калава ипни «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналарига эркин муомаладаги валютада реализация қилганда экспорт қилишнинг ўзи йўқ. Бинобарин, Тартибнинг мажбурий сотиш талаби сиз ички бозорда сотаётган калава ип учун тушаётган хорижий валютадаги тушумга нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Агар шерикчилик ёки кайта ишлаш (давал) шартномаси асосида ишлаб чиқарилган калава ипни корхонаггизга тегишли бўлган қисмини ички бозорда эркин муомаладаги валютада реализация қилган бўсангиз, ушбу реализациядан тушган тушумга ҳам нисбатан мажбурий сотиш талаби тадбиқ қилинмайди. (2-саволингизга берилган жавобда келтирилган асосларга кўра).

 


[1] Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг Рўйхатининг эллик учинчи хатбоши (Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сонли Қарорига 1-илова). Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомнинг 2-банди (Вазирлар Маҳкамасининг2005 йил 5 ноябрдаги 242-сон қарорига илова).

[2] Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорига 1-илова.

[3] Ушбу банднинг айрим кичик бандларида ҳамда Тартибнинг айрим бошқа бандларида ишлар ҳам айтиб ўтилган. Ишлар Фуқаролик кодексининг 81-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг турларидан биридир.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика