Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Жамият ўзида ишлаб чикарилган маҳсулотлар ва ўзида ишлаб чиқарилмаган маҳсулотларни экспорт қилиш учун улгуржи савдога лицензия олиши керакми?


Ответы экспертов
Ответов: 236
01.06.2016

Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомнинг1 2-банди иккинчи хатбошисига мувофиқ тижорат мақсадларида фойдаланиш ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш улгуржи савдо фаолияти деб эътироф этилади. Шундай қилиб, агар сизнинг корхонангиз қайта сотиш учун харид қилинган товарларни экспорт қиладиган бўлса, у ҳолда сизга улгуржи савдо учун лицензия зарур бўлади.

Қонунчиликнинг юқорида кўрсатилган нормаси билан фақат юридик шахслар томонидан харид қилинаётган товарни сотиш учун лицензия олиниши кўзда тутилган. Шу боис ўзи ишлаб чиқарган товарлар билан савдони амалга ошираётган ташкилотларга улгуржи савдо учун лицензия зарур эмас. Тегишинча, ўзи ишлаб чиқарган товарларни экспорт қилишда ҳам у керак эмас.

Эслатиб ўтаман, Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидаларининг2 5-бандига асосан ўзи ишлаб чиқарган товар деганда, корхона ўзи томонидан ишлаб чиқариш технологик жараёнини ҳисобга олган ҳолда, ўзига тегишли бўлган ёки жалб этилган ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиб ишлаб чиқарилган ёки қайта ишланган маҳсулот (жумладан ярим тайёр маҳсулот) тушунилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика