Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Бундай вазиятда қандай йул тутишимиз керак?
Биз янги уй сотиб олишда уйнинг эгаси билан келишиб пулнинг 80% фоизини бердик. Колганини кейинрок беришга келишдик. Уйни пулни олгач расмийлаштришга келишилди. Лекин пулни майдалаб булиб олгач, уйнинг эгаси судга мурожаат килиб, уйдан чикаришга ариза берди. Судда уйни бўшатишга рози эканлигимизни, лекин бунинг эвазига пулимизни қайтариб бериш тўғрисидаги илтимосимиз рад этилди. Уйни бўшатиш хақида суд қарор чикарди. Биз уйдан чикиб кетдик, лекин пулимизни беришгани йуқ. Маххала комитет ходимлари билан уйига борганимизда уларнинг олдида "майли пулни колганини олиб келиб берса уйни бераман" деди. Биз колган пулни берганимиз хакида хеч кандай хужжат йуклиги сабабли бунга хам рози булдик, гувохлар олдида расписка хам ёзиб берди уйни уларга сотаман деб. Карточка орқали тўлашни таклиф қилганимизда, улар нақд пул шаклида долларда тўлаши талаб қилдилар. Пулни уларга олиб борганимизда, онаси Россияга кочиб кетган, келини, кайнотаси ва угли уйда экан.Бу нима килганларинг десак онаси бошка угли билан уйни машина ва канчадир пулга сотиб пулни ишлатиб булишган экан. Уларни судга бериш учун катта давлат божи тўлаш керак. Биз бундай вазиятда қандай йул тутишимиз лозим. Энди уларни судга бериш учун катта давлат божи тулаш керак. Маххаладан кам таминланган оила сифатида маълумотнома бўлса, давлат божи туланмас экан, лекин махалла бундай маълумотномани бермаяпти. Нима килиш мумкин бундай вазиятда еки милиция органланига фирибгарлик юзасидан ариза беришимиз керакми?


Ответы экспертов
Ответов: 300
20.05.2016

Авваламбор, мазкур ҳолатда, Жиноят кодексининг 168-моддасида назарда тутилган фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш жинояти аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқлигини қайд этиш лозим.

Агар ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган текширув натижасига кўра жиноят иши қўзғатиладиган тадирда, савол муаллифи етказилган зарарни ундириш борасида жиноят иши юритуви доирасида фуқаровий даъво қўзғатиши ва фуқаровий даъвогар деб эътироф этилиши мумкин.  

Жиноят-процессуал кодекснинг 276-моддасига мувофиқ, жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатиш, уни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун давлат божи ундирилмайди.

Шунингдек, хат муаллифининг давлат божи миқдорининг катталиги боис, фуқароллик судига мурожаат қилиш борасида қийнчилик туғилаётганлиги тўғрисидаги важи юзасидан қуйидагилар билдирилади.

Фуқаролик процессуал кодекснинг 110, 111-моддаларига асосан, суд фуқаронинг мулкий аҳволига қараб, уни давлат даромадига ундириладиган суд харажатларини тўлашдан озод қилишга ёки тўлашни кечиктиришга ёхуд бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.

Оиланинг кам таъминланганлар тоифасига кириши ёки кирмаслиги, унинг умумий, ҳужжатлар асосида тасдиқланган даромади миқдорига қараб аниқланади.

Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, оиланинг умумий даромадлари доимий равишда паст бўлган, оиланинг ҳар бир аъзоси ҳисобига бир ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 бараваридан ошмайдиган оила кам таъминланган ҳисобланади.[1]

Агар савол муаллифининг оиласи ушбу тоифага кирса, тегишли маълумотномани тақдим этиш борасида маҳалла фуқаролар йиғинига расман, ёзма равишда ариза билан (аризанинг 2-нусхасига, унинг топширилганлик ҳақида имзо қўйдирган ҳолда) мурожаат қилиш тавсия қилинади.

Ижобий натижага эришмаган тақдирда, маҳалла фуқаролар йиғини масъул ходимларининг ҳаракатлари устидан тегишли туман прокуратураси идораларига ёки фуқаролик судига мурожаат қилиш лозим бўлади.

 

 


[1] Вазирлар Маҳкамасининг 21.04.2006 йилдаги 67-сонли қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ жойлардаги кам таъминланган ва кўп болали оилаларга қорамолни бепул бериш шартлари тўғрисида»ги Низомнинг 2-банди бандига қаранг.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика