Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар йилнинг биринчи чораги учун ҳисоботлар топширилган бўлса, аудиторлик текширувида аниқланган хатоликлар бўйича ўтган йил учун солиқ ва молиявий ҳисоботларини қайтадан топшириш керакми? Бухгалтерия ҳисобида хатоликларни тўғирлашни қандай акс эттириш керак?
2015 йил якунларини мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказдик. 2016 йилнинг май ойида аудиторлик хулосасини олдик. 2015 йил учун фойда солиғи ва инфраструктура солиғини ҳисоблашда хатолик аниқланди.


Ответы экспертов
Ответов: 315
01.06.2016

Солиқ ҳисоботи.

Ўтган солиқ даври учун (аниқлаштирилган) солиқ ҳисоботларини қайта топшириш керак албатта, чунки солиқ солиш солиқ мажбуриятлари юзага келган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади (Солиқ кодексининг 3-моддаси).

Солиқ тўловчилар солиқ солиш объектини ҳисобга олишда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашда ўзлари йўл қўйган хатоларни мустақил равишда тузатиш ҳуқуқига эгадирлар (Солиқ кодексининг 31-моддаси).

Солиқ кодексининг 46-моддасига мувофиқ, давлат солиқ хизмати органларига солиқ ҳисоботи тақдим этилган даврга тааллуқли хатоларни ўзи мустақил равишда аниқлаган солиқ тўловчи белгиланган солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ичида (Солиқ кодексининг 38-моддасига асосан 5 йил) ўша давр юзасидан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ҳуқуқига эга. Агар аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммаси илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммасидан ортиқ бўлса, тегишли солиқ ёки бошқа мажбурий тўловни тўлаш бўйича солиқ мажбуриятларига пеня ҳисобланган ҳолда мазкур тафовут қўшилади.

 Солиқ тўловчи солиқ текшируви ўтказилгунига қадар хатони ўзи тузатган тақдирда жавобгарликдан озод этилади, пеня тўлаш бундан мустасно (Солиқ кодексининг 109-моддаси).

Пенянинг миқдори Солиқ кодексининг 120-моддасига ва  Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга пеня ҳисоблаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 09.10.2007 й. 1724-сон билан рўйхатга олинган) га мувофиқ аниқланади.

Молиявий ҳисобот.

Молиявий ҳисоботни қайта топшириш керак эмас. Жорий ҳамда ўтган йил ҳисобот маълумотларидаги (улар тасдиқланганидан кейин) тузатишлар унинг маълумотларини бузишлар аниқланган ҳисобот даври учун тузилган ҳисоботда амалга оширилади, бунда тузатишлар ҳисобот даври (чорак, йил бошидан) учун маълумотларга киритилади.

Ўтган даврда йўл қўйилган фундаментал (муҳим) хатоларни тузатиш суммаси молиявий ҳисоботда йил бошидаги тақсимланмаган фойда сальдосини ўзгартириш ҳамда автивлар, мажбуриятлар ва хусусий капиталнинг бошқа моддаларига тегишли тузатишлар киритиш йўли билан акс эттирилиши мумкин (Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича Қоидаларнинг 15-банди ,АВ томонидан 24.01.2003 й. 1209-сон билан рўйхатга олинган)

Шундай қилиб, хатолар жиддий (муҳим) хатолар ва муҳим бўлмаган хатоларга ажратилиши мумкин. Хатонинг жиддийлиги даражасини ҳисоб сиёсатида кўрсатиш мумкин.

Эслатиб ўтамизки, жиддий хатолар бу жорий даврда аниқланган хатолар бўлиб, улар шу қадар муҳим бўладики, олдинги даврлар учун тузилган молиявий ҳисоботлар ишончли деб ҳисобланмаслиги мумкин (3-сон БҲМС "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот"нинг 5-банди).

Олдинги даврда йўл қўйилган муҳим хатоларни тўғрилаш миқдори йил бошигача тақсимланмаган фойда сальдосини ўзгартириш йўли билан ҳисоботда акс эттирилади. Бу ҳолатда 2015 йил учун қўшимча ҳисобланган солиқлар қуйидаги ўтказмалар билан кўрсатилади:

Дт 8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»

Кт 6400 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

Агар хатолик жиддий бўлмаса, у ҳолда қўшимча ҳисобланган солиқ суммасини 2016 йилнинг давр харажатларига олиб бориш керак

Дт 9430 «Бошқа операция харажатлари»

Кт 6400 «тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

Молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида бухгалтерия ҳисобида киритилган тўғирлашлар ва уларнинг сабабларини ёритиб бериш керак.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика