Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
МЧЖнинг ишлаб чикариш фаолиятида махсулот деталини (бир кисмини) жисмоний шахсдан сотиб олинишга мажбур бўляпмиз. Қонунчиликка кўра, бу ҳолатда қайси тартибда ва қандай шартнома асосида МЧЖ жисмоний шахсдан мазкур махсулотни олиши мумкин.


Ответы экспертов
Ответов: 213
27.05.2016

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда жисмоний шахс тушунчаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда - ФК), Солиқ кодекси (кейинги матнда - СК), Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни (кейинги матнда - Қонун) каби қонун ҳужжатларида назарда тутилган, хусусан ФКнинг 16-моддасига асосан фуқаролар (жисмоний шахслар) деганда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар тушунилиши, СКнинг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет давлатлар фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар жисмоний шахслар деб эътироф этилган.

Шу билан бирга, СКнинг 18-моддасига асосан якка тартибдаги тадбиркор тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, мустақил равишда, ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида амалга оширувчи жисмоний шахс эканлиги ўрнатилган.

Шунингдек, ФКнинг 24-моддасига асосан фуқаро якка тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақли эканлиги белгиланган. Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорлик жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) томонидан тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга ошириши қайд этилган.

Хусусан, Қонунинг 3-моддасига асосан тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолият эканлиги белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, жисмоний шахс тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом”да ўрнатилган тартибда тегишлича рўйхатдан ўтиши лозим.

Сизнинг жамиятингиз, қайд этилган Низомга мувофиқ рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъекти (жисмоний шахс) билан олди-сотди шартномасини тегишли тартибда имзолаш орқали олди-сотди муносабатларига киришиши мумкин.

Шу билан бирга таъкидлаш жоизки агарда олди-сотди муносабатларига киришаётган жисмоний шахс ушбу муносабатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида эмас балки ўзида мавжуд бўлган маълум бир маҳсулотни сотиш мақсадида киришган бўлса, ва бу тизимли равишда амалга оширилмаса, бу ҳолатда жисмоний шахс билан якка тартибдага тадбиркор эмас, балки фуқаро сифатида икки томонлама шартнома тузиш орқали олди-сотди муносабатларига киришиш қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика