Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Давлат ташкилотлари корпоратив карточка орқали ўт ўрувчи ускуна (газоносилка)ни – 5 000 000 сўмга сотиб олиши мумкинми?


Ответы экспертов
Ответов: 317
01.06.2016

Ўт ўрувчи ускуна инвентарь таркибида ҳисобга олиниши мумкин, башарти ҳисоб сиёсатида асосий воситаларга бир бирлик (тўплам) учун қиймати Ўзбекистон Республикасида (харид пайтида) белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг эллик бараваридан ортиқ бўлган буюмлар киритилиши белгиланган бўлса. Ёки асосий воситаларни тан оиш мезони камроқ этиб белгиланган бўлса асосий воситалар таркибига киритилиши мумкин.

Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 18.04.2005 й. 1470-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 12.03.2005 й. 3-А/1-сон Қарори билан тасдиқланган) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланилган ҳолда товарлар ва хизматлар учун ҳисоб-китобларни ўтказиш тартибини белгиланган.

Юридик шахслар корпоратив карточка орқали Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.02.1999 й. 54-сон қарорига илова)да назарда тутилган харажатларни амалга оширишлари мумкин.

Харажатларнинг таркиби тўғрисидаги Низомда инвентар (1.1.2.-банди)  ва асосий воситаларнинг амортизацияси (1.4.1. ва 2.1.2.4-бандлари) харажатлари назарда тутилган. Амортизация бу фойдали хизмат муддати мобайнида активнинг амортизацияланадиган қийматини асосий воситаларнинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига мунтазам тақсимлаш ва ўтказиш кўринишида эскиришнинг қиймат ифодаси (5-сон БҲМС “Асосий воситалар”).

Мос равишда, корпоратив банк картасидан асосий воситалар ва инвентарларнинг хариди учун фойдаланиш қонуний ҳисобланади.

Шу билан биргаликда, 2013 йилнинг 1 майидан бошлаб устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган табиий монополия субъектлари, давлат унитар корхоналари ва хўжалик жамиятлари айрим турдаги товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш тартиби киритилган. (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.04.2013 й. ПҚ-1948-сон "Электрон харидлар тизимини мақбуллаштириш ва улардан тадбиркорлик субъектларининг фойдаланишини кенгайтириш тўғрисида"ги Қарори). Товарлар хариди Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (ЎзРТХБ) томонидан ташкиллаштириладиган савдо майдончаларида амалга оширилади.

ЎзРТХБ томонидан ташкиллаштирилган электрон савдоларда харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатини Ҳукумат комиссияси белгилайди.

Кўрсатилган корхоналар шартнома имзоланган пайтда эквиваленти 300 АҚШ долларигача бўлган  товарларни мустақил равишда электрон савдоларда иштирок этмаган ҳолда тўғридан тўғри шартномалар асосида сотиб олишлари мумкин.

Ўт ўрувчи ускунанинг қиймати 300 АҚШ долларидан ошганлиги сабабли Ҳукумат комиссиясига фақат ЎзРТХБ орқали  харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатини аниқлаш учун мурожаат қилиш керак.  Агар ўт ўрувчи ускуна ушбу рўйхатга киритилмаган бўлса, сиз уни корпоратив карта орқали харид қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтиш жоизки, баъзи корхоналар учун товарлар хариди тендер савдолари ташкиллаштириш асосида амалга оширилади. Тендер савдоларини ўтказиш тартиби “Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисида Низом” (ЎзР ВМ 21.11.2000 й. 456-сон қарорига илова) га мувофиқ белгиланади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика