Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Нимага суд эр-хотинни ажратмаяпти?
Биз хотиним билан 2011 йилда турмуш қуриб, эр-хотин бўлиб яшаб келдик. Ўртамизда бир нафар фарзандимиз бор. Ҳозирги кунда ўзаро келишмовчилик туфайли ажрашмоқчимиз. Эр-хотинлик муносабатимиз йўқолган, шунингдек бундан буён биргаликда яшашга ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ. 2015 йилнинг ноябрь ойидан бери турмуш ўртоғим билан алоҳида яшаб келмоқдамиз. Кейин, шу йилнинг апрель ойида турмуш ўртоғим алимент ундириш ҳақида судга мурожаат қилган экан. Шундан сўнг мен ҳам ажрашиш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича судга ариза билан мурожаат қилдим. Суд менинг аризамни рад этди. Сизлардан қай тарзда ажрашишим мумкинлиги ҳақида ҳуқуқий маслаҳат беришингизни сўрайман.


Ответы экспертов
Ответов: 696
26.05.2016

Никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда суд оилани сақлаб қолиш учун чоралар кўриши керак. Шунинг учун суд мажлисида оилани сақлаб қолиш (фарзандлар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, эр-хотин ўзаро муносабатларининг характери ва бошқалар) имкониятидан гувоҳлик берувчи ҳолатлар ўрнатилганда, суд иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига ёхуд ўз ташаббусига кўра ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун 6 ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли (Оила кодексининг 40-моддаси, 2-қисми, кейинги ўринларда – ОК).

Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” Қарорида (20.07.2011 йилдаги 6-сон) Оила кодексининг 218-моддаси талабларини инобатга олган ҳолда ярашиш учун бериладиган муддат 3 ойдан кам бўлиши самарасиз ҳисобланиши кўрсатилган.

Эр-хотиннинг 6 ойгача муҳлатда ярашиши мақсадида ишнинг кўрилиши бир неча марта кейинга қолдирилиши мумкин.

Яъни суд шу асосга кўра ишнинг кўрилишини бир неча бор кейинга қолдиришга ҳақли, бироқ эр-хотинга ярашиш учун бериладиган жами давр қонун билан белгиланган 6 ойдан ошмаслиги керак.

Шуни инобатга олиш жоизки, эр-хотиннинг ярашиши учун муҳлат берилганлиги сабабли ишнинг кўрилишини кейинга қолдириш тўғрисида қарор қабул қилиш суднинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқидир. Бироқ никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича амалиётда судлар деярли ҳар доим эр-хотинга ярашиш учун 3 ойдан 6 ойгача муҳлат беради.

Ишнинг кўрилишини кейинга қолдириш ва эр-хотинга ярашиш учун муҳлат бериш ҳақиқий асосга эга бўлиши лозим. Агар оилани сақлаб қолишнинг аслида имконияти бўлмаса ва эр-хотиннинг манфаатларига мувофиқ келмаса, ярашиш учун муҳлат тайинлашдан маъно бўлмайди.

Шуни ҳам қайд этиш лозимки, агар суд никоҳни бекор қилиш учун жиддий асослар йўқ деб ҳисобласа, у умуман даъвони рад этишга ҳақли. Ва шунда тарафлар фақат 6 ойдан сўнг никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризасини қайта топширишлари мумкин бўлади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика