Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Суд қурилиш экспертизасини ўтказиш тартиби ва қонуний асослари қайси норматив хуқуқий хужжатларда акс этган? Суд қурилиш экспертизаси ўтказилгандан сўнг, экспертиза хулосасидан норози тараф хулосани хақиқий эмас деб топиш ёки бекор қилиш юзасидан қайси хуқуқни мухофаза қилиш органига мурожаат этиш лозим?


Ответы экспертов
Ответов: 57
03.06.2016

Экспертиза ўтказиш (шу жумладан суд-қурилиш экспертизаси) тартиби ва ҳуқуқий асослари  қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади: ЎзР “Суд экспертизаси тўғрисида” қонуни (кейинги матнда - қонун); ЎзР Фуқаролик процессуал кодекси (кейинги матнда –ФПК); ЎзР ВМ  05.01.2011 йилдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилот томонидан суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисида намунавий низом.

Экспертизани, жумладан суд-қурилиш экспертизаси ташкил этиш ва ўтказишга тааллуқли қатор масалалар бўйича қуйидагиларда тушунтиришлар берилган:  ЎзР ОС Пленумининг “Фуқаролик ишлари бўйича  экспертиза тайинлаш, ўтказиш ва  эксперт хулосасига баҳо беришда  суд амалиётида келиб чиқадиган  айрим масалалар ҳақида” 12.12.2008 йилдаги 24-сон қарори ва ЎзР ОХС Пленумининг “Хўжалик судлари томонидан  экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётининг айрим масалалари ҳақида” 2014 йил 20 июндаги 261-сон қарори.

 Қонуннинг 3-моддасига биноан, суд экспертизаси - фуқаролик, хўжалик, жиноят ва маъмурий суд ишларини юритишда иш ҳолатларини аниқлашга қаратилган ҳамда суд эксперти томонидан фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасидаги махсус билимлар асосида суд-эксперт текширишларини ўтказиш ва хулоса беришдан иборат бўлган процессуал ҳаракат.

Жумладан, қонуннинг  9-моддасига биноан, ҳар қандай моддий объектлар, шунингдек суд экспертизаси ўтказилаётган иш материаллари текшириш объектлари бўлиши мумкин.

Суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки судьянинг қарори, суднинг ажрими қонуннинг 17-моддасига биноан суд экспертизасини ўтказиш асослари ҳисобланади.

Қонуннинг 18-моддаси 2-қисми билан хулоса асослантирилмаганда ёки унинг тўғрилигига шубҳа туғилганда ёхуд унга асос қилиб олинган далиллар ишончли эмас деб топилганда ёки суд экспертизасини ўтказишнинг процессуал қоидалари жиддий бузилганда қайта суд экспертизаси тайинланиши кўзда тутилган. Қайд этамизки, шу модданинг 3-қисми қайта экспертиза тегишли орган (шахс) томонидан тайинланишини кўзда тутади. Тегишинча, агар жараён иштирокчиси бўлган фуқаро эксперт хулосасига қўшилмаса, у тегишли илтимоснома билан ваколатли органга мурожаат қилишга ҳақли. Қайта суд экспертизасини ўтказиш бошқа суд экспертига (суд экспертлари комиссиясига) топширилади. Биринчи (олдинги) суд экспертизасини ўтказган суд эксперти (суд экспертлари комиссияси) қайта суд экспертизасини ўтказишда ҳозир бўлиши ва тушунтиришлар бериши мумкин, лекин у текшириш ўтказиш ва хулоса тузишда иштирок этмайди.

Шунга ўхшаш қоидалар процессуал қонунларда ҳам мавжуд. Жумладан, ФПКнинг 84-моддасига биноан ишни кўриш вақтида келиб чиққан, фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларни талаб қиладиган масалаларни тушунтириш учун суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосига кўра ёки ўз ташаббуси билан экспертиза тайинлаши мумкин.

ФПКнинг 88-моддасида эксперт хулосаси юзасидан низолашиш имконияти кўрсатилади. Бунда, ушбу моддада бундай ҳуқуқ фақат судга тақдим қилинади, чунки суднинг хулосага қўшилмаганлиги иш юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорида ёки ажримда асослаб берилган бўлиши лозим.

Бунда,  ФПКнинг 194-моддаси 2-қисми, Қонуннинг тегишли 18-моддасини қайтарган ҳолда суд ажримига мувофиқ қайта экспертиза тайинланиш асослари белгиланган. Тегишинча, иштирок этаётган шахслар қайта экспертиза ўтказиш тўғрисида илтимоснома билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

ЎзР Хўжалик процессуал кодексининг 67, 68, 68-1-моддалари билан шунга ўхшаш (ва ҳатто айнан ўхшаш) нормалар ўрнатилган.

ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 299-1-моддада умуман юқорида таърифланган нормани қайтарган ҳолда, эксперт хулосаси экспертизани тайинлаган органга (мансабдор шахсга) юборилишини аниқлаштиради, чунки охирги ҳуқуқ бу ерда нафақат судга тақдим қилинган.

Қайд қиламизки, ЎзР Жиноят-процессуал кодекси деярли барча юқорида айтиб ўтилган нормаларни ўз ичига олган ҳолда, экспертиза тайинлайдиган шахслар доирасини кенгайтиради. Инчунун, ЖПКнинг 180-моддасида экспертиза нафақат суднинг ажрими, балки суриштирувчи ёки терговчининг қарори билан ҳам тайинланиши кўрсатилганидан ташқари, шу модданинг 2-қисмида зарур ҳолларда экспертиза жиноят иши қўзғатилишидан олдин ҳам тайинланиши мумкинлиги алоҳида қайд  қилинади. Амалиётда бу, мисол учун, ўтказилаётган терговга қадар текширув доирасида прокурор томонидан тегишли қарор чиқарилишини англатади.

Шуни яна бир бор қайтаришни жоиз деб ҳисоблаймизки, қонунчилик экспертизанинг айрим турларини ўтказиш масалаларини  алоҳида аниқлаштирмайди, бироқ ўрнатилган умумий қоидалар барча айтиб ўтилган турларга (уларнинг қисмига тааллуқли), хусусан  суд-қурилиш  экспертизасига татбиқ этилади.

ЎзР ОС Пленумининг “Фуқаролик ишлари бўйича  экспертиза тайинлаш, ўтказиш ва  эксперт хулосасига баҳо беришда  суд амалиётида келиб чиқадиган  айрим масалалар ҳақида” 12.12.2008 йилдаги 24-сон қарорининг 17-бандида қайта экспертиза тайинлаш тартиби бўйича тушунтириш берилган – у эксперт хулосаси асослантирилмаганда ёки бир неча экспертларнинг хулосалари бир-бирига зидлиги сабабли унинг тўғрилигига шубҳа туғилганда тайинланади. Берилган тушунтиришларга кўра, бир неча экспертларнинг хулосалари бир-бирига зидлиги деганда экспертлар комиссиясининг хулосаларидаги тафовут (қарама-қаршилик, жиддий фарқ) тушунилади. Қайта экспертиза муқаддам хулоса берилган объектларга нисбатан суд томонидан аввал қўйилган саволлар юзасидан тайинланади, бироқ уни ўтказиш бошқа экспертга (ёки экспертлар комиссиясига) топширилиши лозим. Қайта экспертизани ўтказиш эксперт хулосасига асос қилиб олинган далиллар ҳақиқий эмас деб тан олинган ёки экспертиза ўтказишнинг процессуал қоидалари жиддий бузилган тақдирда ҳам тайинланиши мумкин. Эксперт хулосаси ишнинг ҳақиқий ҳолатларига зид бўлса ёки ишни кўриш вақтида эксперт хулосасига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган янги ҳолатлар аниқланса, суд томонидан қайта экспертиза тайинланиши мумкин.

Ушбу Пленум Қарорининг 17-бандида иш бўйича тарафларнинг эксперт хулосасига қўшилмаслиги, мутахассис фикри мавжудлиги ва бошқа важлар қайта экспертиза ўтказиш учун асос бўла олмаслиги аниқ ифодаланган. Шундай қилиб, мазкур масалада экспертиза тайинлаган органнинг мутлақ ваколати  таъкидланади.

ЎзР Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик судлари томонидан  экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётининг айрим масалалари ҳақида” 20.06.2014 йилдаги 261-сон қарорининг 4-банди қоидаси анча муҳим кўринади. Бунда суд қурилиш-техникавий экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида ўтказиладиган экспертиза сифатида тилга олинади. Қарорнинг 16-банди билан ХПК 68-1-моддасининг 2-қисмига асосан эксперт (экспертлар комиссияси) хулосаси асослантирилмаганда ёки унинг тўғрилигига шубҳа туғилганда ёхуд унга асос қилиб олинган далиллар ишончли эмас деб топилганда ёки экспертизани ўтказишнинг процессуал қоидалари жиддий бузилганда қайта экспертиза тайинланиши белгиланган.

Юқорида қайд этилган, ЎР ВМининг 05.01.2011 йилдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилот томонидан суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисида намунавий низомда эксперт тадқиқотлари, шу жумладан суд қурилиш-техникавий экспертизани ташкил қилиш ва ўтказишга тааллуқли жиҳатлар янада аниқлаштирилган. Бироқ, мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат, бизнинг назаримизда, эксперт муассасаларининг ички тузилмаси ва фаолиятини тартибга солади ҳамда кўрилаётган масалага дахли йўқ. 

Шундай қилиб, берилган саволга асосий жавоб сифатида (экспертиза тайинлаш ва ўтказиш тартибга солинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни юқорида келтиришдан  ташқари), назаримизда, эксперт хулосасига қўшилмаган тақдирда манфаатдор шахслар  қайта экспертиза ўтказиш имконияти тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун бундай экспертизани тайинлаган органга мурожаат қилишга ҳақли эканлигини кўрсатиб ўтамиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика