Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Бош пудратчи – корхона транспорт ташкилотлари билан махсус техника хизматини кўрсатиши учун пудрат шартномаси тузиши мумкинми? 2. Кўрсатилган операцияларни бош пудратчи бухгалтериясида қандай акс эттириш керак? 3. Бош пудратчи мажбурий ажратмалар солиққа тортиш базасидан транспорт ташкилотлари томонидан кўрсатилган махсус техника хизматлари қийматини чиқариб ташлаши мумкинми?
Жамиятимиз умумбелгиланган солиқ тўловчиси ҳисобланади. Жамиятимизнинг асосий фаолияти нефт ва газ қудуқларини капитал ва жорий таъмирлаш. Жамиятимиз буюртмачи ташкилотларнинг буюртмасига асосан шартнома асосида иш олиб боради. Аммо жамиятимиз иш-хизматлар бажариш пайтида махсус техника етишмаслик вазиятлари вужудга келади. Ушбу ҳолатда жамиятимиз автотранспорт ташкилотлари билан пудрат шартнома имзолаб иш олиб боради. Мазкур автотранспорт харажатларини жамиятимиз ўзига қабул қилиб, буюртмачига устига ҳеч қандай устама қўшмасдан тақдим қилади. Солиқ кодексида мактаб, йўл ва пенсия жамғармасининг базаси ўз қўл кучи билан бажарилган иш хизматлар дейилган. Мазкур ҳолатда жамиятимиз автотранспорт хизмати ишларидан ҳеч қандай даромад ва харажат кўрмайди, ўз қўл кучи билан тарнспорт иш хизматлар бажармайди.


Ответы экспертов
Ответов: 342
10.06.2016

1.Фуқаролик кодексининг (ФҚ) 666-моддасига мувофиқ, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. ФК 634-моддасига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки пудрат шартномасида пудратчининг шартномада кўрсатилган ишни шахсан ўзи бажариш мажбуриятлари келиб чиқмаса, пудратчи ўз мажбуриятларининг бир қисмини бажариш учун бошқа шахслар (ёрдамчи пудратчилар)ни жалб қилишга ҳақли. Бундай ҳолларда пудратчи бош пудратчи ҳисобланади.

Пудрат шартномаси бош пудратчи ва ёрдамчи пудратчи муносабатларини тартибга соладиган асосий ҳужжат бўлиб, у шартнома шартларининг бажарилмаслик ҳолатидаги жавобгарликни белгилайди.

Шу тариқа, ташкилотингиз транспорт корхонаси билан проетк – смета ҳужжатларида кўрсатилган ишларнинг бир қисмини (махсус техника хизматини) бажариш учун пудрат шартномаларини тузиши мумкин, башарти буюртмачи ва бош пудратчи шартномасида бунга таъқиқ бўлмаса.

2.Агар қурилиш ташкилоти – бош пудратчи ўз мажбуриятларининг бир қисмини бажариш учун бошқа юридик шахсларни пудрат шартномалари асосида жалб қилса, ёрдамчи пудратчига нисбатан бош пудратчи “буюрмачи” ҳисобланади ва у асосий буюртмачининг олдида барча бажарилган ишлар учун, жумладан ёрдамчи пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ҳам, жавобгар бўлади

Бош пудратчи ташкилотда махсус техника хизматидан фойдаланиш бўйича бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади:

Операция мазмуни

Дебет

Кредит

Ёрдамчи пудратчи ишларининг қийматини акс эттириш

2010 «Тугалланмаган ишлаб чиқариш»

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

Ёрдамчи пудратчи томонидан берилган ҳисоб-фактурадаги ҚҚСни ҳисобга олиш, агар ҚҚС ажратиб кўрсатилган бўлса

4410 "ҚҚСни ҳисобга олиш"

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

Шартнома бўйича бажарилган ишларни буюртмачига топшириш

4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

Бажарилган ишларга ҚҚС ҳисоблаш

4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

6410  «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича) »

Объектни буюртмачига топширишда қурилиш ишлари таннархини ҳисобдан чиқариш

9130 «Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»

2010 «Тугалланмаган ишлаб чиқариш»

3.Солиқ кодексининг 313, 317,325-5-моддаларига асосан қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун мажбурий ажратмаларнинг солиқ солиш объекти ўз кучлари билан бажарилган, тегишинча қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларининг қўшилган қиймат солиғи чегириб ташланган ҳолдаги қийматидир.

ШНК 4.01.16-09 «Қурилиш қийматини жорий шартнома нархларида аниқлаш қоидалари»га мувофиқ қурилиш машина ва механизмлари харажатлари қурилиш ишлари таркибига киритилади.

Сизнинг ҳолатингизда қурилиш ишларининг бир қисми ўз кучингиз билан бажарилмаяпти.

Мос равишда, қурилиш ишларини бажариш жараёнида ёрдамчи пудратчи – транспорт ташкилоти томонидан кўрсатилган махсус техника хизматининг қиймати Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига, Бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг солиқ солиш объектини аниқлашда бош пудратчининг қурилиш ишларини реализацияси тушумидан чегириб ташланиши керак деб ҳисоблаймиз.  Айни вақтда инобатга олиш керакки, сизнинг ташкилотингиз фаолияти халқ хўжалигининг тармоқлар умумдавлат классификаторига мувофиқ қурилиш фаолиятига кирсагина (ХХТУК коди “Қурилиш” бўлимида) ёрдамчи пудратчи ташкилот томонидан бажарилган ишларнинг қийматини чегиришингиз мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика