Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Сотиб олинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш операцияларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби қандай?
Корхона (МЧЖ, ХХТУТ коди 81100 «Тайёрлов ташкилотлари») қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини фуқаролардан сотиб олиш далолатномаси асосида харид қилиб, балансга кирим қилади, ва кейин уларни экспорт қилади. Экспортни 07.04.2016й. ПҚ-2515-сон Президент Қарорига асосан «Узагроэкспорт» орқали амалга оширади. Ҳисоб-китоб тартиби қуйидагича: қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун Қозоғистондан валюта маблағлари «Узагроэкспорт»га келиб тушади, «Узагроэкспорт» валютанинг 50%ини МБ курсида сотиб, сотувдан тушган сўмдаги пул маблағларини (1% мукофот пулини чегириб қолган ҳолда) ҳамда валютадаги пул маблағларининг қолган қисмини корхонанинг ҳисоб рақамига ўтказиб беради. Кейин корхона товарни тўғридан тўғри Қозоғистонга экспорт қилади (БЮДда жўнатувчи сифатида корхонамиз кўрсатилади).


Ответы экспертов
Ответов: 362
14.06.2016

Экспорт операцияларини бухгалтерия ҳисобида юритиш тартиби 21-сон БҲМС “Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома”, 22-сон БҲМС "Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби", “Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида Низом” (АВ томонидан 17.09.2004 й. 1411-сон билан рўйхатга олинган) билан белгиланган.

Товарни экспорт қилишда БЮДни расмийлаштирилган пайтда товар жўнатилган ҳисобланади. Шунинг учун шу санада корхона даромадни тан олиши ва ўз солиқ мажбуриятларини ҳисобга олиши керак бўлади.

Узагроэкспорт» орқали амалга оширилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Дебет

Кредит

Сотиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти балансга кирим қилинди

2910 «Омбордаги товарлар»

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

«Узагроэкспорт»нинг экспорт товарлари учун бўнак тўловларини ўтказиб бериш мажбурияти акс эттирилмоқда

4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»

 

 

«Узагроэкспорт»дан валюта маблағлари ҳисобрақамга кирим қилинди  (50% бўнак)

5210 «Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

 «Узагроэкспорт»дан сотилган валюта маблағларининг сўмдаги эквиваленти ҳисобрақамга кирим қилинди  (50% бўнак)

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

 

4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

 «Узагроэкспорт» фойдасига ҳисобланган мукофот пули

9410 «Сотиш харажатлари»

4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

Курс фарқи ҳисобга олинди

4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари»

9540 «Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

Товар реализациясидан даромад БЮДни расмийлаштириш санасида тан олинди

4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

9020 «Товарларни сотишдан даромадлар»

Курс фарқи ва бўнакни ҳисобга олиниши

9620 «Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»

6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»

4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

Сотилган товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

9120 «Сотилган товарларнинг таннархи»

2910 «Омбордаги товарлар»

Божхона йиғимлари ҳисобланди ва тўланди

 

 

9410 «Сотиш харажатлари»

6990 «Бошқа мажбуриятлар»

 

6990 «Бошқа мажбуриятлар»

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика