Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Meni Toshkentdagi Singapur Menejmentni Rivojlantirish Institutidan mehnat daftarchasi rasmiylashtirib berilishini qonunan talab qilishga haqqim bormi?
Men Toshkentdagi Singapur Menejmentni Rivojlantirish Institutida 2015 yil 15- Maydan 2016 yil 28-Fevralgacha faoliyat yuritdim. Sinov muddati tugagach, 2015 yil Sentyabr oyidan pudrat shartnomasi asosida ishlay boshladim, menga Jamg`arib boriladigan pensiya daftarchasi rasmiylashtirilgan. Men pudrat shartnoma asosida ishlayotganligimni sabab qilib ko`rsatib menga mehnat daftarchasi rasmiylashtirilmagan. Mehnat kodeksining 81-moddasida 5 kundan ortiq ishlagan xodimlarga mehnat daftarchasi yuritilishi shartligi ko`rsatilgan.


Ответы экспертов
Ответов: 236
01.06.2016

Сиз билан меҳнат қонунчилиги эмас, балки фуқаролик қонунчилигига мувофиқ  пудрат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома)  тузилганлиги сабабли иш берувчи Сизга меҳнат дафтарчаси очиш ва уни юритишга мажбур эмас.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 81-моддасига биноан ва Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1.1-бандига кўра иш берувчи корхонада беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно. Бироқ бу норма фақат улар билан Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ меҳнат шартномаси тузилган ходимларга тааллуқли.

Сизнинг ҳолатингизда эса тарафлар муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Фуқоролик кодексининг (кейинги ўринларда – ФК) 37-моддаси билан тартибга солинадиган пудрат шартномаси асосида қурилади.  ФКнинг 631-моддасига асосан пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

Меҳнат жараёнининг ўзи, яъни муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича иш меҳнат шартномасининг предмети ҳисобланади. Масалан, меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган бухгалтер ўз фаолиятининг профили бўйича ҳар қандай операцияларни амалга ошириши шарт. Фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг предмети эса меҳнат жараёнининг ўзи эмас, балки унинг охирги натижасидир (олайлик, тайёрланган бухгалтерия ҳисоботи, ҳужжатнинг таржима қилинган матни).

Меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий шартнома ўртасидаги фарқ принципиал тусга эга, чунки улар бўйича муносабатлар турли норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади. Инчунун, меҳнат шартномаси асосида вужудга келадиган муносабатлар меҳнат ҳуқуқи нормалари билан, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида юзага келадиган муносабатлар эса фуқаролик ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика