Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Юқоридаги ҳолат тўғрисида аниқ маълумотлар ёки шарҳлар мавжуд бўлса маълумот беришингизни сўрайман.
ВМ нинг 2015 йил 11 ноябрида кабул килинган № 326 сонли карорига, сайтда 23.11.2015 йилда "Автотранспорт воситаларига газ баллонли ускунани ўрнатиш ва ундан фойдаланиш тартиби белгиланди" мавзусида шарҳ берилган (http://www.norma.uz uz/qonunchilikda_yangiavtotransport_vositalariga_gaz_ballonli_uskunani_urnatish_va_undan_foydalanish_tartibi_belgilandi") Ушбу қарорга кура СПГ-2, СПГ-3, СПГ-4 газ баллонларига АГТКШлар томонидан газ қуйиб беришни таъқиқловчи баннерлар АГТКШларда маълумот сифатида осиб қўйилган. Лекин ушбу қарорни ўрганиб чиқилганда, юқорида кўрсатилган русумдаги газ баллонларига газ қуйишни ман этувчи ҳеч бир бўлим ёки аниқлик кўрсатилмаган.


Ответы экспертов
Ответов: 213
07.06.2016

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 ноябрдаги 326-сонли қарори билан тасдиқланган “Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламент”нинг 48-бандида автотранспорт воситаларига СПГ-1 типидаги бутун металлдан ясалган корпусга эга бўлган баллонларни ўрнатишга рухсат берилганлиги ҳамда СПГ-2, СПГ-3, СПГ-4 типидаги баллонларни автотаранспорт воситаларига ўрнатишга йўл қўйилмаслиги назарда тутилган.

Шу билан бирга мазкур Регламентга мувофиқ автотранспорт воситаларига газбаллонларни ўрнатишда ташкилотларга бир қатор талаблар қўйилган, жумладан ўрнатилаётган газ баллонларни қонунчиликда ўрнатилган тартибда техник кўрикдан  ўтказиш. Мазкур Регламентнинг 94-бандига асосан газ баллонлар техник кўрикдан ўтказилиши учун бир қатор талабларга жавоб бериши керак, хусусан газ баллон типи СПГ-1 ёки СНГ бўлиши кераклиги белгиланган.

Ушбу Регламентнинг 68-бандига асосан техник кўрикдан (техническое освидетельствование) ўтмаган газ баллонларга газ қўйиш таъқиқланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, кўрсатилган Регламент қоидаларидан келиб чиқиб, СПГ-1 ва СНГ типидаги газ балонларидан ташқари бошқа газ баллонларини автотранспорт воситаларига ўрнатиш таъқиқланади ва ўз навбатида уларга АГҚШ томонидан газ қуйишга йўл қўйилмаслиги, қайд этилган нормалар мазмунидан келиб чиқади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика