Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. МЧЖ ўзига ажратилиб берилган худуддан салкин ичимликларни чакана савдоси учун махсус жой ажаратилиб бериш тўгрисидаги қарорни яни дислокацияни ўзи тасдиқлаши мумкинми? Ёки бу қарорни тегишли органлар (масалан, хокимият) тасдиқлаши керакми? 2. Ижарачи махсус ажратилган жойда салкин ичимликларни сотишда хар бир жой учун назорат касса аппаратини хамда терминални кўйиши шартми ёки муқим савдо жойидаги назорат касса аппарати ва терминали кифоями?
МЧЖ асосий фаолият тури нотурар жойларни ижарага бериш ОКОНХ (83200). Корхонамиз билан ижара шартномаси асосида фаолият курсатиб келаётган Ижарачи номидан МЧЖ га тегишли худуддан салқин ичимлмкларни ахолига чакана сотиш максадида майдони 9м2 бўлган 10 та махсус жой ажратиб бериш таклифи билан мурожат килди.


Ответы экспертов
Ответов: 213
06.06.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари” (кейинги матнда - Қоидалар)нинг 3-бандига асосан турғун савдо шохобчалари - давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан белгиланган жойларда доимий асосда жойлашган савдо объектлари (дўконлар, киоскалар, ларёклар, павильонлар, дорихоналар, оптика, автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари) эканлиги белгиланган.

Шу билан бирга, Қоидаларнинг 4-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан чакана савдо шохобчасида бўлиши шарт бўлган асосий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари рўйхати белгиланиши мумкин, бундай чакана савдо тармоғининг жойлашиши республика туманлари ва шаҳарлари ҳокимликлари томонидан тасдиқланиши назарда тутилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, таъкидлашимиз жоизки турғун савдо шохобчалари тегишли давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан белгиланган жойларда амалга оширилади.

Шунингдек, Қоидаларнинг 21-бандига асосан турғун савдо шохобчаларида банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги таъминланиши кераклиги белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарори билан тасдиқланган  “Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида низом”нинг 2-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида савдони амалга оширишда ва товарларни сотишда, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишда аҳоли билан пулли ҳисоб-китоблар барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари мажбурий тартибда қўлланган ҳолда амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган, ўз фаолиятининг хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг айрим тоифалари бундан мустасно.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз фаолияти хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган айрим тоифалари рўйхати қуйидагилардан иборат:

1.Аҳолига пулли хизматлар кўрсатишда қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланган талонлар, чипталар ва уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни берадиган юридик ва жисмоний шахслар.

2. Қуйидагиларни амалга оширадиган юридик ва жисмоний шахслар:

а) газета ва журналлар сотадиган;

б) деҳқон бозорларида савдо ўринлари ташкил этган ҳолда ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шунингдек сўйилган моллар гўшти билан савдо қиладиган (якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар бундан мустасно);

в) самолётларда ва поездларда (вагон-ресторанлар бундан мустасно) умумий овқатланиш маҳсулотларини сотадиган;

г) давлат ҳокимияти органлари рухсатномалари асосида кўчма (ташқарида) савдо қиладиган.

3. Турғун жойдан ташқаридаги маиший хизматлар, темирчилик, тунукачилик ишлари.

4. Давлат чегараси бўйлаб жойлашган ҳарбий савдо объектлари.

5. Умумтаълим мактабларининг ошхоналари ва буфетлари.

6. Дорихоналарнинг қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудида ташкил этилган филиаллари.

7. Жисмоний шахслар томонидан товарларни дам олиш кунлари ярмаркаларда, автомобилларни сотиш бозорларида ва бошқа илгари ишлатилган товарларни, шунингдек тирик молларни, паррандаларни, жониворларни ва бошқаларни сотиш.

Хулоса қилиб таъкидлаш лозимки, кўрсатилган рўйхатдан ташқари барча савдо шохобчалари ҳисоб-китоб терминали ва назорат-касса машиналарига эга бўлиши лозим.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика