Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона томонидан валютага бажарилган ишлар ЎзР Президентининг 26.03.2012й. №1731-сон Қарори 5-банди 1-қисмида кўрсатилганидек экспорт сифатида ҳисобга олинадиган қурилиш ишларига тўғри келадими? Агар экспорт сифатида ҳисобга олинса умумий корхона даромадидан чет эл валютасида бажарилган ишлар ҳажми 68 фоизни ташкил этса корхона солиқ солиш ставкасини 50 фоизга камайтирилган ҳолда тўлаши мумкинми? Камайтирилган солиқ ставкаси фақатгина чет эл ваютасидаги қурилиш ишлари учун қўлланадими ёки корхонанинг умумий даромадларигами?
МЧЖ корхона қурилиш ташкилоти сифатида давлат рўйхатидан ўтган (ХХТУТ – 61110) бўлиб, ягона солиқ тўловида. Корхона 2013, 2014 ва 2015 йилларда Осиё Тараққиёт Банки кредит линияси асосида Ўзбекистон Республикаси Андижон, Фарғона вилоятларида ичимлик суви билан таъминлаш, канализация тармоқлари қурилиши ишларини бажарган. Қурилиш ишлари учун шартнома чет эл валютаси (АКШ долларида)да тузилган ва ҳисоб рақамга ҳам чет эл валютаси келиб тушади. Бундан ташқари, МЧЖ маҳаллий дастур асосида қурилиш ишларини ҳам бажарган (яъни касб-ҳунар коллежларини таъмирлаш, мактаб қурилиши ва бошкалар). Жамият йиллик қуйидаги кўрсаткичларга эга: маҳаллий қурилиш ишлари: 1 млрд. сўм, валюта курсидан даромадлар - 300 млн. сўм, чет эл валютасидаги қурилиш ишлари – 3 млрд. сўм, бошқа даромадлар – 100 млн. сўм.


Ответы экспертов
Ответов: 329
17.06.2016

ЎзР Президентининг 26.03.2012й. №1731-сон Қарорига асосан маҳаллий корхоналарга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзида ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга тўғридан-тўғри битимлар шартида норезидентлар билан хорижий валютада шартномалар тузиш ҳуқуқи берилган. Шунга кўра, агар қурилиш ишлари учун шартнома тўғридан тўғри сиз ва хорижий корхона – норезидент ўртасида тузилган бўлса, унда шартнома экспортт шартномасига тенглаштирилиб, экспорт қилувчи корхона сифатида солиқ имтиёзлари тадбиқ этилади.

ЎзР Президентининг 22.12.2015й. 2455-сон Қарорига мувофиқ, экспорт қилувчи корхоналар учун ягона солиқ тўлови умумий сотиш ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган ва эркин алмаштириладиган валютага сотилган ишлар, хизматлар экспортидаги  улуши ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган жойдан қатъий назар 30 ва ундан кўпроқ фоиз бўлганида белгиланган ягона солиқ тўлови ставкалари 50 фоизга камайтирилади. Бунда  солиқ ставкасининг пасайтирилиши барча фаолият турларига ва бошқа даромадларга ҳам тадбиқ этилади. Масалан, агар корхонангиз қурилиш ишларидан ташқари транспорт хизматини кўрсатадиган бўлса, ва қурилиш ишлари экспорти ҳажми 30% ва ундан кўпни ташкил этса, корхона қурилиш ишлари учун, шу жумладан сўмга амалга оширилганига ҳам, транспорт хизматларидан тушумга ҳам, бошқа даромадларга ҳам солиқ ставкасини пасайтириш ҳуқуқига эга бўлар эди.

 Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, эркин алмаштириладиган валютага сотилган ишлар, хизматлар экспорти  улуши умумий товарлар, ишлар ва хизматлар реализациясидан тушум, шу жумладан бошқа фаолият турларини қўшган ҳолда аниқланади. Солиқ кодексининг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадлар экспорт тушуми улушини аниқлашда ҳисобга олинмайди.

Агар сиз келтирган маълумотларга асосланилса, экспорт тушуми улуши сизда 75%ни ташкил этади (3 млрд.сўм/(1 млрд.сўм + 3 млрд.сўм.)).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика