Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Фермер хўжалиги ўзи етиштирган сутни ўз хўжалик транспортида ташиб, биз билан транспорт хизмати курсатиш буйича шартнома тузиши ва биз ушбу хизматни кабул килишимиз конуний хисобланадими?
Корхонамиз сутни қайта ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади. Сут етказиб берувчи фермер хўжаликлари билан контрактация шартномаси тузилган. Бундан ташқари сут етказиб берувчиларга сутни етказиб берганлик учун транспорт хизмати тўланади. Фермер хужалигининг транспорт хизмати курсатиш буйича хеч кандай лицензияси йук.


Ответы экспертов
Ответов: 213
07.06.2016

Ҳақиқатдан ҳам сиз таъкидлаб ўтган муносабат контрактация шартномасини имзолаш орқали амалга оширилади. Контрактация шартномаси Фуқаролик кодексининг 465-моддасига асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори билан тасдиқланган  “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида низом”нинг 3-бандига асосан контрактация шартномаси бўйича хўжалик бундай маҳсулотларни қайта ишлаш ёки сотиш учун харид қилувчи шахсга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини келишилган муддатларда бериш мажбуриятини олади, тайёрловчи эса муайян нарх бўйича келишилган муддатларда ҳақ тўлаб ушбу маҳсулотларни сотиб олиш мажбуриятини олиши белгиланган.

Сиз таъкидлаб ўтган масала, яъни фермер хўжалиги томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етказиб бериш Контракция шартномасида белгиланган бўлиши лозим. Мазкур шартноманинг намунавий шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли Қарори билан тасдиқланган.

Ушбу Намунавий контрактация шартномасининг 3.6-бандида маҳсулотни транспортда ташиш ва тушириш бўйича барча харажатларни тайёрловчи томонидан қопланиши ҳамда маҳсулот фермер хўжалигининг транспорти билан етказиб берилган тақдирда тайёрловчи транспортда ташиш харажатларини унга қоплаши белгиланган.

Демак, сиз фермер хўжалиги билан контракция шартномасини тузсангиз маҳсулотни етказиб бериш харажатлари сиз томонингиздан қопланиши лозимлиги юқорида қайд этилган намунавий шартномада белгиланган, бироқ бунда томонлар ўз ихтиёрларига асосан кўрсатилган мажбуриятни кимга юкланишини ўзаро келишиб олишлари мумкин.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, юк ташиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарори билан тасдиқланган “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати”га асосан лицензияланадиган фаолият турига киритилган, бироқ сиз таъкидлаб ўтган ҳолатда фермер хўжалигининг асосий фаолияти юк ташиш эмас, балки ўзи етиштирган маҳсулотни етказиб бериш шуни инобатга олган ҳолда бу фаолият лицензияланадиган фаолият турига кирмайди ва сиз фермер хўжалиги билан контракция шартномаси тузиб ушбу мажбуриятни кимга юклашни ўзаро келишилган тартибда контракция шартномасида назарда тутишингиз мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика