Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Бизнинг микрофирма раҳбаримиз Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2016 йил №121-сонли қарори талабларига мувофиқ жорий йил 31-майда «UZBEKISTAN AGROTECH EXPO-2016» кўргазма савдода қатнашди ва теплица шартномасини имзолади. Теплица қурилмаси 9406003100 ТИФ ТН кодга эга бўлиб агар ушбу ускуна Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.08.2006 йилдаги ПҚ-449 Қарори 7-бандига кўра фақатгина V халқаро ихтисослашган савдо кўргазмасида харид қилинган минитехнология ва ихчам асбоб-ускуналар агрофирмалар ва фермер хўжаликликлари томонидан харид қилинганда божхона тўловларидан ҚҚС дан озод қилиш имтиёзлари назарда тутилган. Илтимос, бизга агрофирма тушунчаси, мақоми ҳақида маълумот берсангиз. Қанақа қилиб агрофирма ташкил қилиш мумкин. Уни функцияларига нималар киради?


Ответы экспертов
Ответов: 213
09.06.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 мартдаги 42-сон қарори билан тасдиқланган “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида агросаноат фирмалари ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисида низом”га мувофиқ агрофирма фермер хўжаликлари ва аҳоли томонидан етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни қайта ишлаш ҳамда сотиш асосий фаолияти бўлган юридик шахс ҳисобланади.

Кўрсатилган Низомнинг 3-бандига асосан қуйидагилар Агрофирманинг муассислари бўлиши мумкин:

мева-сабзавот маҳсулотлари ва узум, шунингдек бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари;

барқарор хўжалик алоқаларига ва илғор ишлаб чиқариш технологияларига эга бўлган мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни қайта ишлаш корхоналари;

юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар;

Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

хорижий инвесторлар;

Агрофирмаларда қатнашиши қонунда тақиқланмаган бошқа шахслар.

Агрофирмалар фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган тижорат ташкилотлари ҳисобланади ва қонунда назарда тутилган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши мумкин.

Агрофирмалар улар Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади.

Агрофирмалар таркибида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, ташиш, тайёрлаш, уларнинг маркетингини олиб бориш ва бошқалар бўйича бўлинмалар ташкил этилиши мумкин.

Агрофирмалар исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда, шу жумладан, хорижий инвестор билан қўшма корхоналар шаклида ташкил этилиши мумкин.

Қуйидагилар Агрофирмаларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш ҳамда уларни ички ва ташқи бозорларда сотиш;

мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни етиштириш ва қайта ишлаш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш;

маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, мева-сабзавот маҳсулотлари ва узум етиштиришнинг мақбул ҳажмларини белгилаш;

оқилона технология ва кооперация алоқаларини яратиш;

экспорт потенциалини кўпайтириш ва инвестициялар жалб этиш;

аҳолини иш билан таъминлаш.

Агрофирма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ишлаб чиқариш фаолиятини мустақил ташкил этиш ва амалга ошириш, шу жумладан, мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни қайта ишлаш;

етиштирилган маҳсулотларни сотиш учун юридик ва жисмоний шахслар билан, шу жумладан, бюджет ташкилотлари билан хўжалик шартномалари тузиш;

маҳсулотни сотиб олиш юзасидан фермер ва деҳқон хўжаликлари билан фьючерс контрактлари тузиш;

аҳолидан мева-сабзавот маҳсулотлари ва узум харид қилиш;

етиштирилаётган маҳсулотга ва бажарилаётган ишлар (кўрсатилаётган хизматлар)га мустақил нарх белгилаш;

олинган даромад (фойда)ни, шунингдек ўзига хизмат кўрсатувчи банкларнинг ҳисоб рақамларидаги пул маблағларини ўз хоҳишига кўра белгиланган тартибда тасарруф этиш;

кредитлар, шу жумладан, имтиёзли кредитлар олиш, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки, пул маблағларини шартнома асосида жалб этиш ҳамда уларни ишлаб чиқаришга ва такрорий ишлаб чиқаришга йўналтириш;

ўзининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиб судга мурожаат қилиш.

Агрофирма қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади.

Агрофирма:

ўз ходимлари учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашга;

тузилган шартномалар шартларини бажаришга;

солиқлар ва мажбурий тўловларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлашга мажбур.

Агрофирма қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади.

Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки Агрофирма тижорат ташкилоти бўлиб, исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда, шу жумладан, хорижий инвестор билан қўшма корхоналар шаклида ташкил этилиши мумкин ва мазкур фирмани ташкил этиш учун сиз қуйидагиларни амалга оширишингиз лозим:

1) Агрофирманинг муассисларини аниқлаб олиш, чунки муассис бўлиши мумкин бўлган шахслар кўрсатилган низомда ва юқорида қайд этиб ўтилди.

2) Агрофирманинг қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклга эга бўлишини аниқлаб олиш (хўжалик ширкати ва жамияти, ишлаб чиқариш кооперативи, унитар корхона ва қонунларда назарда тутилган бошқача шаклда тузилиши мумкин);

3) Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказиш.

Агрофирма фаолияти билан боғлиқ бўлган қонун ҳужжатлари қуйидагилардан иборат:

а) Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2006 йил 9 январдаги ПФ-3709-сон Фармони;

г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 мартдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида агросаноат фирмалари ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 42-сонли Қарори.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика