Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ushbu sayohatim menga O'zbekiston Respublikasiga tashrif buyurganimda va chiqish uchun ruhsatnoma stikerini yana yangilab olishim uchun hech qanday muammo tug'dirmaydimi?
Hozirda men Koreya Respublikasida o'qishda o'qiyman. 2015-yilning avgust oyida mening pasportimdagi ruxsatnoma yozuvi tugagan. 2015-yilning dekabr oyida men Koreyadagi universitetim tomonidan Amerika Qo'shma Shtatlariga konferenstiyaga yuborildim. AQSHga borishda Koreya Repspublikasidan uchib Xitoy Xalq Demokratik Respublikasiga tranzit viza bilan tashrif buyurib bu davlat orqali AQSHga boordim. AQSHga chiqishdan oldin Koreya Respublikasidagi O'zbekiston Konsullik bo'limiga murojaat qilganimda, menga hech qanday muammo bo'lmaydi degan javobni berishdi. So'ngra yana Koreya Respublikasiga qaytib kelib o'qishimni davom ettirayapman.


Ответы экспертов
Ответов: 1327
12.06.2016

Чет элга вақтинча яшашга кетган (хизмат сафарига, ўқишга, даволанишга, контракт бўйича ишлашга) ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасида ёки консуллик муассасасида вақтинча консуллик ҳисобида турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортнинг амал қилиш муддати тамом бўлганлиги ҳамда паспортда белгилар ва визалар қўйиш учун варақлар тугаганлиги, паспорт яроқсиз ҳолга келганлиги ёки йўқолганлиги, шунингдек стикерни расмийлаштириш муносабати билан паспорт алмаштирилган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига ва консуллик муассасаларига паспорт бериш ва чет элга чиқиш учун стикерни расмийлаштириш тўғрисида белгиланган шаклда ариза билан мурожаат қиладилар. 

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ уларга кириш учун кириш визалари мавжудлиги талаб этилмайдиган хорижий давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари стикерни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатик ваколатхоналарига ёки консуллик муассасаларига белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. 

Фуқароларнинг аризалари дипломатик ваколатхоналар ёки консуллик муассасалари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали паспортни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига ва стикерни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қайта жўнатилади. Расмийлаштирилган ҳужжатлар эгасига топшириш учун Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатик ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига юборилади. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика