Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Эр ва хотин ажрашиш учун ариза топширишган. Улар яшаган уй эрнинг отасининг номида. Уларнинг бир ўғил фарзанди бор. Хотин эр билан ажрашаётганда кайнотасини номидаги уйга конуний кандай хақи бор?


Ответы экспертов
Ответов: 696
10.06.2016

Шундай вазиятлар бўладики, ажрашаётганда эр ва хотиндан бири никоҳ даврида ўзи фойдаланган бутун мол-мулкнинг ярмига даъвогар бўлади. Бу талаблар асосланмаган, чунки қонун чиқарувчи томонидан эр ва хотин биргаликда орттирган, яъни никоҳ даврида сотиб олинган мол-мулкка нисбатан тенг улушларда даъвогар бўлиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Сўз биргаликдаги, яъни никоҳ даврида сотиб олинган мол-мулк тўғрисида бораётганлигига эътибор қаратинг. Агар эр ва хотин қонуний муносабатларга киргунча бирор бир мол-мулкка эга бўлган бўлса, унда у бўлинмайди. Шубҳасиз, эр ва хотиндан бирининг ота-онаси мол-мулки бўлинмайди, чунки уларнинг биргаликдаги мулки ҳисобланмайди.

Оила кодексининг 23-моддасига биноан эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг умумий биргаликдаги мулки ҳисобланади.

Эр ва хотиннинг иккаласи умумий биргаликдаги мулки бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда тенг ҳуқуқларга эгадир. Шуниси диққатга сазоворки, уларнинг қайси бири томонидан ва улардан қайси бирининг номига сотиб олинганлиги (пул маблағлари киритилганлиги), ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар берилганлигидан қатъи назар умумий мулк иккаласига тегишли бўлади. Шунинг учун никоҳ даврида эр ва хотин томонидан сотиб олинган квартира ёки бошқа кўчмас мулк улардан қайси бирининг номига расмийлаштирилганидан қатъи назар уларнинг биргаликдаги  умумий мулки ҳисобланади.

Эр ва хотиндан бири уй хўжалигини юритиш, болаларни парваришлаш билан банд бўлиб, мустақил иш ҳақига ва бошқа даромадларга эга бўлмаган тақдирда ҳам улар умумий мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўладилар. Мазкур норма асосан ишламайдиган аёлларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Шундай қилиб, Оила кодексининг 2-моддаси билан мустаҳкамланган оилада эр ва хотиннинг ҳуқуқлари тенглиги принципидан келиб чиқиб, уларнинг уй меҳнати ишлайдиган эр меҳнатига теглаштирилади. Уй хўжалигини юритишга анъанавий равишда оила фаровонлигига муҳим ҳисса сифатида қаралган ва шундай қараб келинмоқда.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика