Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ушбу ҳолат юзасидан қоидабузарлик кимнинг зиммасига тушади ва унга кўриладиган қонуний чоралар қанақа?
Корхонамиз узи ишлаб чикарган махсулотларини савдо дўкони оркали сотишни хам йулга куйган. Инвентаризация натижасида назорат касса машинаси ва банкка топширилган пул маблағи орасида катта микдорда фарк юзака келди. Бу борада корхонамиз бош ҳисобчиси ўз лавозимини топшириб бошка бош ҳисобчи тайинланди. Инвентаризация натижасида аникланган қоидабузарлик эски бош хисобчи даврида юзага келаган.


Ответы экспертов
Ответов: 213
14.06.2016

Агар мазкур вазифани бажариш корхона раҳбари томонидан бош ҳисобчи зиммасига юклатилган бўлса, ҳамда ушбу вазифани бажарсамлик назорат қилувчи органлар томонидан МЖТКнинг ХIII бобига асосан савдо, тадбиркорлик ва молия соҳаларидаги ҳуқуқбузарликлар тоифасига киритилса, унда жавобгарлик бош ҳисобчи зиммасига юклатилиши мумкин.

Бироқ корхонага нисбатан Солиқ кодекснинг 17-бобида назарда тутилган молиявий санкция қўлланадиган бўлса, унда жавобгарлик субъекти сифатида юридик шахс қаралади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, таъкидлаш жоизки, сизнинг ҳолатингизда назорат касса машинаси ва банкка топширилган пул маблағи орасида катта миқдорда фарқ юзага келган бўлса, сизнинг корхонангизга нисбатан Солиқ кодексининг 17-бобида назарда тутилган тегишли молиявий санкция қўлланилади ва ўз навбатида савдо, тадбиркорлик ва молия соҳаларидаги ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги учун маъмурий жавобгарлик субъекти пул маблағларини топшириши зиммасига юклатилган шахс ҳисобланади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика