Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона ходимнинг шахсий автомобилидан корхона ишлари учун ёки ходимнинг иш вақтида ўз вақтида етиб келиши учун қандай фойдаланса бўлади? Бунга кандай тартибда буйруқ ва шартнома тузилади. Шартнома ва буйруқнинг намунасини кўрсата оласизи?


Ответы экспертов
Ответов: 213
12.06.2016

Ходим иш берувчининг розилиги билан ўзига тегишли автотранспорт воситасидан фойдаланганда қилинган харажатларни компенсациялаши мумкин (Меҳнат кодексининг 173-моддаси).

Мазкур тўловлар ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадига киради ва компенсация тўловлари таркибидан ўрин олади (Солиқ кодекси 174-моддасининг 11-банди). Айни шу сабабли унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари умумбелгиланган тартибда солинади.

Компенсация тўловлари (меъёрлар доирасида) ЖШДС ушланадиган ҳамда ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланадиган солиқ солинадиган базага киритилмаслиги учун енгил автомобиль ушбу ходимнинг шахсий мулки бўлиши керак. Ушбу шарт Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартиби (ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон қарорига 3-илова) 2-бандида назарда тутилган. Унга кўра компенсация, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш фаолияти мунтазам транспортда юриш (хизмат сафарларидан ташқари) зарурияти билан боғлиқ бўлган ва ушбу мақсадлар учун ўз шахсий енгил автомобилларидан фойдаланадиган ходимларига тўланади.

Компенсация тўлаш харажатлари хизмат енгил автомобилларини сақлаш учун фойдани тақсимлаш сметаларида назарда тутилган, корхоналар ва ташкилотлар ихтиёрида қолдириладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилиши белгиланган.

Компенсация автомобиллар моторининг от кучи сонига қараб қуйидаги миқдорларда тўланади:

От кучи сони

Бир ой учун компенсациянинг

чекланган миқдори

100 от кучидан юқори

Энг кам ойлик иш ҳақининг 4,5 баравари

70 от кучидан 100 от кучигача

Энг кам ойлик иш ҳақининг 3,5 баравари

70 от кучигача

Энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари

Компенсация миқдорлари ходимга фақат хизмат мақсадлари учун фойдаланиладиган автомобилни ишлатиш юзасидан қилинадиган харажатларни қоплашни ҳисобга олган ҳолда белгиланган.

Корхона, раҳбарининг буйруғи хизмат мақсадлари учун ўзларининг енгил автомобилларидан фойдаланувчи ходимларга компенсация тўлаш учун асос бўлиши юқорида қайд этилган Тартибнинг 5-бандида назарда тутилган.

Корхона раҳбари ишлатиш шароитларига қараб компенсациянинг чекланган миқдорини кўпи билан 10 фоизга оширишга ҳақлидир.

Компенсация олиш учун ходимлар корхона, муассаса ва ташкилот бухгалтериясига шахсий автомобиль техник паспортининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхасини тақдим этадилар.

Компенсация ойига бир марта, календар кунларнинг сонидан қатъи назар, ойнинг иккинчи ярми учун иш ҳақи билан бир вақтда тўланади.

Ходим таътилда, хизмат сафарида бўлган, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги туфайли, шунингдек, у бошқа сабабларга кўра ишга чиқмаган, шахсий автомобилдан фойдаланмаган вақтлар учун компенсация тўланмайди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ходим корхона раҳбари номига ўз шахсий автомобилидан хизмати вазифаларида фойдаланиш учун ариза ёзиб, унга ўзига тегишли бўлган автотранспорт воситасининг белгиланган тартибда тасдиқланган техник паспорти нусхасини илова қилади. Мазкур ариза асосида корхона раҳбари ходим билан унинг шахсий автотранспортидан хизмат вазифаларида фойдаланиши борасида қуйида намунаси келтирилган шартнома тузиши жоиз, ҳамда унинг асосида буйруқ чиқариб, унда компенсация миқдорлари кўрсатилиши шарт.

 

 

НАМУНА

 

Ходимнинг шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида

фойдаланиши борасида

ШАРТНОМА

 

Ташкент ш.                                                                            _____йил «___»_________

 

 

_____________________________________________________________________________

(кейинги ўринларда – «Иш берувчи») номидан _____________________________________

асосида иш кўрувчи ____________________________________________________________

______________________________________________________________ бир томондан, ва

_____________________________________________________________________________

(кейинги ўринларда – «Ишчи») номидан __________________________________________

асосида иш кўрувчи ____________________________________________________________

______________________________________________________________ бошқа томондан,

биргаликда “Тарафлар” деб аталувчилар ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

1. Иш берувчи ходимнинг _____ русумли автомобилидан қуйидаги мақсадларда фойдаланади:____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

2. Автомобил Иш берувчи томонидан иш куни давомида фойдаланилади.

3. Иш куни давомида автомобилдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган харажатлар (бензин сотиб олиш, жорий таъмирлаш ва бошқалар) иш берувчи томонидан қопланади.

4. Автомобилнинг иш берувчи айби билан вужудга келмаган капитал таъмирлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар ходим томонидан қопланади.

5. Иш куни давомида автомобилнинг носозлиги ва йўқолишида моддий жавобгарлик Иш берувчига юклатилади.

6. Ҳар куни иш куни якунида Иш берувчи ходимга автомобилни топширади.

7. Автомобилдан фойдаланганлик учун ходимга:

____________________ сум эксплуатация учун;

____________________ сум, эскириши учун тўланади.

8. Мазкур шартнома ___________ муддатга тузилади.

9. Мазкур Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар, агар улар ёзма шаклда тузилган бўлса ва томонларнинг бунга вакил қилинган вакиллари томонидан имзоланган бўлса, ҳақиқий ва мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

10. Мазкур Шартнома уни барча томонлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради.

11. Мазкур Шартнома ҳар бир томон учун бир нусхадан икки/уч нусхада тузилди. Барча нусхалар ўхшаш ва бир хил юридик кучга эгадир.

12. Томонларнинг юридик манзиллари ва имзолари.

 

Иш берувчи:

_____________________________________

_____________________________________

_____________________________________

        (тўлиқ номи, манзили)

ҳ/р № ________________________________

МФО ________________________________

СИР _________________________________

Директор _____________________________

                  (Ф.И.О.)

М.Ў.  ________________________  имзо

 

 

Ходим

_____________________________________

_____________________________________

_____________________________________

             (Ф.И.О.)

_____________________________________

_____________________________________

      (паспорт рақами ва серияси,

   ким томонидан ва қачон берилган)

_____________________________________

_____________________________________

_____________________________________

             (Яшаш жойи)

 

 


 

НАМУНА

____________________________

(Корхона номи)

 

 

 

БУЙРУҚ

 

 

Ташкент ш.                             __-сон                       2016 йил «__» _____________

 

 

Ходимнинг шахсий автомобилидан

хизмат мақсадларида фойдаланиши ҳақида

 

 

Чинниев Дамир Авазовичнинг шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланиши учун:

 

БУЮРАМАН:

1. Чинниев Дамир Авазовичга харажатларни қоплашнинг қуйидаги миқдорлари ўрнатилсин:

а) ҳар ой бензин сотиб олишга энг кам иш ҳақининг ______ баравари миқдорида;

б) мой алмаштириш учун энг кам иш ҳақининг ______ баравари миқдорида;

в) вақт вақти билан техник кўрикдан ўтказиш учун энг кам иш ҳақининг ______ баравари миқдорида.

2. Бош ҳисобчи ўрнатилган тартибда тақдим қилинган ҳужжатлар асосида маблағ ажратсин.

3. Мазкур буйруқ ижросини ўз зиммамда қолдираман.

 

 

 

Директор                                   ___________                      ____________________

                                                   имзо                                       Ф.И.Ш.

 

 

 

Буйруқ билан танишдим:  _____________________              __________________

                                                (имзо)                                                 (Ф.И.Ш.)

 

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика