Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар ходим 1 кун ишлаган бўлса унга маошни 322 474 сўмдан кам қилиб белгилаш мумкинми? Хуусий корхона иш ҳақини ҳисоблашда Ягона тариф снткасига амал қилиши шартми? Корхона ўз иқтисодий имкониятларидан келиб чиқиб иш ҳақи белгилаши мумкинми?
Фирма 15.04.2016 йилда рўйхатдан ўтган ва асосий фаолияти хизмат кўрсатиш ҳисобланади (ХХТУТ: 82000). 2016 йил апрел ойида директор (ягона ходим) 1 иш куни ишлаган ва шунга мос равишда иш ҳақи ҳисобланган. Солиқ инспекциясига ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисобот топширилган. Худди шундай, хизмат кўрсатиш ҳажми йўқлиги сабабли май ойида ҳам директорга 1 иш куни учун иш ҳаққи ҳисобланиб, ҳисобот топширилган. Фирмада иш ҳаққи миқдори бир ойдаги тўлиқ иш куни учун 570 000 сўм қилиб белгиланган. Солиқ органи ҳисоботни иш ҳаққи ягона тариф сеткасида кўрсатилганидан кам ҳисобланган деб рад этган. Иш ҳаққи 130240*2.476=322 474 сўм бўлиши керак экан.


Ответы экспертов
Ответов: 369
28.06.2016

Меҳнат кодексининг 153-моддаси билан меҳнат ҳақи миқдори иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга асосан белгиланиши кўрсатиб ўтилган. Бунда меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди.

 Муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг (ЯТС) биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас (Меҳнат кодексининг 155-моддаси). Бу шуни англатадики, корхонада ўрнатилган иш жадвалига асосан тўлиқ ой ишлаган ходимга 322 474,24  сўмдан – ЯТС биринчи разряди даражасидаги (ЭКИҲ 130240 х I разряд тариф коэффициенти 2,476 ) энг кам иш ҳақидан камроқ иш ҳақи ҳисобланиши мумкин эмас.

Мисол. Май ойида 5 кунлик иш кунида 21 иш куни бор. Ходимнинг оклади 570 000 сўм этиб белгиланган ва у 1 иш куни ишлаган бўлса, унга меҳнат ҳақини 27 142,86 (570 000/21) сўм миқдорида ҳисоблаш керак. Ушбу суммадан ЖШДС, суғурта бадаллари ушлаш, ЯИТ ҳисоблаш ва уларни ҳисоботларда акс эттириш керак. Агар фирма кичик бизнес субъектларига кирса, давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб, 6 ой давомида ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олмаган ҳолда ЯИТни тўлайдилар (АВ томонидан 13.04.2010 й. 2095-сон билан рўйхатга олинган “Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом”), яъни амалда ҳисобланган ойликдан.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.1996 й. 103-сон "Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарорининг 3-бандига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини қўллаш барча бюджет ташкилотлари учун мажбурийдир. Ходимларнинг тариф-малака разрядларини меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси асосида белгилаш ўз молиявий фаолиятини хўжалик ҳисоби асосида амалга оширувчи барча давлат ва давлат-акционерлик корхоналари учун ҳам мажбурий ҳисобланади. Мулкчиликнинг бошқа шаклларидаги корхоналарга ходимларнинг тариф-малака разрядларини Ягона тариф сеткаси асосида белгилаш тавсия этилган.

Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасидан фойдаланадиган хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотларга уларнинг молиявий имкониятларидан ва хўжалик фаолияти натижаларидан келиб чиққан ҳолда, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш учун асос сифатида Ягона тариф сеткасининг оширилган тариф коэффициентларини белгилаш ҳуқуқи берилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.2012 й. 6-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарорининг 2-банди).

Шундай қилиб, сиз ЯТС бўйича тариф коэффициентлари ва ЭКИҲдан келиб чиқиб ходимларга меҳнат ҳақи миқдорини белгилашингиз мумкин. Ёки ўзингиз молиявий имкониятларингиздан келиб чиқиб иш ҳақи тўлови тизимини ишлаб чиқишингиз мумкин. Аммо, белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақини 322 474,24 сўмдан кам этиб белгилашингиз мумкин эмас.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика