Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1)Хусусий корхона директори бошқа ишхонага асосий бўлиб ишга кирди ва корхонасида ўриндош булиб колди. Айтингчи, мумкунми бундай холат? 2)Хусусий корхонада 2 чи лавозими яъни уриндош булиб ишга кирганда (ички уриндош) иккинчи лавозимга нечи фоиз иш хаки тўланиши керак ва ўриндошга 30 %- 100% тўлаш мажбурийми? 3) Энг кам кулга тегадиган иш ҳақи хусусий корхонада 322000 ми? 4) Ички ўриндошликда кандай хужжатлар тўлдирилади ва буйрук мазмуни қандай бўлади?


Ответы экспертов
Ответов: 213
27.06.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 2-бандига асосан асосий иш жойи - Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 81-моддасига мувофиқ иш берувчи томонидан ходимнинг меҳнат дафтарчаси юритиладиган ташкилот ҳисобланса, ўриндошлик асосида ишлаш - ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши тушунилиши белгиланган.

Агарда хусусий корхона сизнинг асосий иш жойингиз бўлиб, ҳамда сиз билан тузилган меҳнат шартномаси амалда бўла туриб, сиз бошқа ташкилотга асосий бўлиб жойлашишингиз меҳнат қонунчилигига мос келмайди, чунки Меҳнат кодексининг  115-моддасида иш вақтининг нормал муддати олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, сиз бошқа ташкилотга асосий бўлиб ишга жойлашишингиз учун асосий иш жойингиздаги меҳнат шартномасини меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилиб, бошқа ташкилотга ишга жойлашишингиз ҳамда амалда ишлаб турган жойингизга ўриндошлик асосида ишга жойлашишингиз мумкин.

Юқорида қайд этилган Низомнинг 6-бандига асосан ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга кираётган шахслар:

паспортни ёхуд унинг ўрнини босадиган ҳужжатни;

меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган қуйидаги шакл бўйича маълумотномани тақдим этиши шарт.

 

(ташкилотнинг фирма бланкаси)

 

ЎРИНДОШЛИК АСОСИДА БОШҚА ТАШКИЛОТГА ИШГА КИРИШ

УЧУН АСОСИЙ ИШ ЖОЙИДАН БЕРИЛАДИГАН МАЪЛУМОТНОМА

 

Фуқаро

 

 

(Ф.И.О.)

 

(паспорти тўғрисида маълумотлар)

 

да

(ташкилот номи)

 

 

лавозимида





____________________________________ дан бугунги кунга қадар меҳнат фаолиятини олиб бораётгани маълум қилинади.

Ушбу маълумотнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 41-42-сон, 485-модда) билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга киришда тақдим этиш учун берилди.

 

ТАШКИЛОТ РАҲБАРИ

 

 

 

 

(имзо)

 

(Ф.И.О.)

 

Ўриндошлик асосида ишлаш учун иш берувчининг, асосий иш жойидан касаба уюшмаси қўмитасининг (ходимларнинг бошқа вакиллик органининг) ёки бошқа органнинг розилиги талаб қилинмайди, меҳнат қонунчилигида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

Ички ўриндошлар меҳнатига ҳақ тўлаш тўлашнинг энг кам миқдори меҳнат унумдорлигига ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа шартларга қараб, ишланган вақтга пропорционал равишда, қонун ҳужжатларида белгиланган Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўйича биринчи разряд тариф коэффициенти асосида ҳисоблаб чиқилган миқдордан паст бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатилган Низомнинг 13-бандида белгиланган.

Шу билан бирга сизнинг хусусий корхонада ходимларга бериладиган меҳнат ҳақининг минимал миқдори борасидаги саволингиз борасида қуйидагилар маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий корхона тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддасига асосан хусусий корхона ўз ходимларига меҳнат ҳақи, мукофотлар ва компенсациялар тўлашнинг шакллари, тизими ҳамда миқдорини қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил белгилаши ўрнатилган.

Хусусий корхонада меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тарафларнинг келишувига кўра, бироқ қонун ҳужжатларида меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланганидан кам бўлмаган миқдорда белгиланиши кўрсатилган Қонунда назарда тутилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 июлдаги 206-сон қарори билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси тасдиқланган бўлиб, унга мувофиқ ягона тариф сеткасининг биринчи разряди коэффициенти 2,476 ташкил этади ва ўз ўрнида мазкур коэффициентни энг кам иш ҳақига кўпайтирилганда тўлиқ ставкада ишлайдиган ходимнинг минимал ойлик маоши келиб чиқади ҳамда ундан қонунчиликда белгиланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ушлаб қолинади.

Ички ўриндошликни расмийлаштириш иш берувчининг қуйидаги шаклдаги буйруғини чиқариш ва меҳнат шартномасини имзолаш орқали амалга оширилади.

 

___________________________________

(корхона номи)

 

БУЙРУҚ

 

200___й. “___”____________

 

_________-сонли

___________________ш.

Ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш тўғрисида”

Кожеватова Ирина Федоровна 200___й. “___”____________дан эътиборан ҳисоб-китоб бўлимига ________табель рақами билан бухгалтер лавозимига ўриндошлик асосида ишга қабул қилинсин.

Штат жадвалида назарда тутилган маошнинг 50 фоизи ҳисобидан меҳнат ҳақи тўлансин.

 

Асос:

200___й. “___”____________ даги ___-сонли меҳнат шартнмоаси.

 

 

 

Корхона раҳбари:

__________________

(имзо)

__________________

(Ф.И.Ш.)

Буйруқ билан танишдим:

__________________

(ходимнинг имзоси)

__________________

(ходимнинг Ф.И.Ш.)

200___й. “___”____________

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика