Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот калькуляциясида ягона солиқ тўловини кўрсатиш мумкинми?


Ответы экспертов
Ответов: 423
01.07.2016

Маҳсулот (иш, хизмат) таннархини калькуляциялаш деганда маҳсулотнинг бир бирлигини ишлаб чиқариш учун сарф этилган харажатларни ҳисоблаш тушунилади. Маҳсулот бирлигига сарф қилинадиган харажатларнинг ҳисоби амалга оширилган қайднома калькуляция деб номланади. Маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи қуйидаги харажат моддалари асосида аниқланади:

а) бевосита ва билвосита хом ашё, материал каби моддий харажатлар;

б) меҳнатга бевосита ва билвосита харажатлар;

в) бошқа бевосита ва билвосита харажатлар, шу жумладан, ишлаб чиқариш тусидаги қўшимча харажатлар.

Маҳсулот қийматини (нархини) калькуляциялашда маҳсулотнинг таннархига фоизли устама қўшилади. Фоизли устама бевосита маҳсулот таннархига киритилмаган давр харажатларини (жумладан, харажатларга тегишли солиқлар тўлови бўйича харажатларни ҳам) ўзида мужассам этади.

Маҳсулот таннархига киритилмасдан, давр харажатларига олиб бориладиган харажатларга қуйидагилар киради:

а) сотиш харажатлари;

б) бошқариш харажатлари (маъмурий харажатлар);

в) бошқа операцион харажатлар ва зарарлар.

Устамага шунингдек режалаштирилган корхонанинг рентабеллигидан келиб чиқиб белгиланадиган фойда ҳам киритилади.

Калькуляциянинг ҳар бир моддасини корхона ўз хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўз ҳоҳишига кўра мустақил белгилаши мумкин.

Ягона солиқ тўловини калькуляцияда кўрсатишда шуни ҳисобга олиш керакки, ЯСТ харажатлар ҳисобига эмас, балки фойда ҳисобига тўланади (Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича Қоидаларининг 122-банди, АВ томонидан 24.01.2003 й. 1209-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг 27.12.2002 й. 140-сон буйруғига 7-илова).

Шундай қилиб, калькуляциялашда нарх барча харажатлар (тўлиқ таннарх) ва устамадан иборат бўлиб, устаманинг таркибида ЯСТ ҳам ҳисобга олинган бўлади.

Агар сиз калькуляциядан маҳсулот нархини тасдиқлаш мақсадида фойдаланмоқчи бўлсангиз, шуни инобатга олиш керакки,  ЎзР 25.05.2000 й. 69-II-сон "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуни (Янги таҳрири)нинг 8-моддасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўз товарларини (ишларини, хизматларини) бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ёки шартнома асосида реализация қилишга ҳақлидирлар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Қонун ҳужжатларида давлат томонидан қуйидагилар тартибга солиниши назарда тутилган (Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом, ЎзР ВМ 28.10.2010 й. 239-сон қарорига 1-илова):

- товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда табиий монополиялар субъектлари давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар нархлари;

- нархларни тартибга солувчи орган билан келишган ҳолда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида белгиланадиган айрим товарлар нархлари;

- Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан нархларни тартибга солувчи органда тартибга солиш назарда тутилган айрим товарлар нархлари;

- марказлаштирилган капитал қўйилмалар ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остидаги кредитлар ҳисобига молиялаштириладиган объектлар қурилиши қиймати.

Агар сизнинг корхонангиз бозорда устун мавқени эгаллаб турган ва табиий монополиялар субъектлари давлат хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрларига киритилмаган бўлса, сиз ишлаб чиқарадиган маҳсулот Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан нархлари тартибга солинадиган муайян товарлар турига кирмаса, сиз ўз маҳсулотингизга   шартномавий (эркин) нархлар (тарифлар)ни қўллашингиз мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика