Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Унинг қўлидаги сертификат бир ойга берилган эди. Ҳужжатсиз қандай йўл тутиши мумкин?
2012 йилдан 2016 йилгача Россияда яшаган Ўзбекистон фуқароси биометрик паспорт олиш учун Тошкентга қайтиш сертификати бўйича келди. Бироқ паспорт олишга берган аризасини қабул қилмадилар, фақат сертификатнинг 2 нусхасини олдилар. Шахсини тасдиқловчи ҳужжатсиз у қийин аҳволда қолди. Паспорт столидагилар Россиядаги Элчихонамиздан эски паспортни жўнатгунларича кутиш керак дейишяпти. Унинг қўлидаги сертификат бир ойга берилган эди. Ҳужжатсиз қандай йўл тутиши мумкин?


Ответы экспертов
Ответов: 1322
26.06.2016

Ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистон фуқароларига қайтиш сертификати паспортларининг амал қилиш муддати тугаганда ўзлари турган мамлакатдан чиқиш пайтигача берилади. Муддати ўтган паспорт консуллик муассасасига топширилади (АВ томонидан 17.06.1998 йилда 448-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикасига қайтиш сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 3-банди).

Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомнинг (Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова) 18-бандига мувофиқ, Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаро паспорт олиши учун доимий рўйхатда турадиган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига (паспорт столига) қуйидагиларни тақдим этади:

-белгиланган шаклдаги ариза;

-илгари берилган паспорт;

-35 x 45 мм ўлчамдаги фотосурат;

-давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.

Ўзбекистон фуқароси – норезидентга ҳам паспортни алмаштириши учун худди шу ҳужжатлар тақдим этилиши зарур. Шу сабабли эски намунадаги паспорт (муддати ўтган паспорт) бўлгандагина паспортингизни алмаштириб беришади. Мазкур таомил у ҳақдаги маълумотлар талабномага киритилиши, шунингдек у белгиланган тартибда йўқ қилиниши ва маълумотлар Давлат персоналлаштириш марказига жўнатилиши асосида амалга оширилади.

Агар паспортингиз бир ой ичида келиб тушмаса, сиз маълумотларни йиғиш пунктидан (паспорт столидан) шахсингизни тасдиқловчи вақтинчалик ҳужжат – фотосурат ёпиштирилган ва ички ишлар органининг гербли муҳри билан тасдиқланган 9-сон шаклдаги маълумотномани беришни талаб қилишга ҳақли бўласиз.

Бундан ташқари, республика Ташқи ишлар вазирлигининг почтаси орқали муддати ўтган паспорт олиниши нима сабабдан кечиктирилаётганлиги ҳолатларини аниқлаш мақсадида ЎзР ТИВнинг Консуллик бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика