Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Уч томонлама ўзаро қарздан кечиш шартномаси жорий қонунчиликка асосан мумкинми? Солиқ оқибатлари қандай бўлади?
Фуқаролик кодексининг 315, 316, 320, 322, 323-моддаларига асосланиб корхоналар ўртасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш мақсадида корхонамиз 3 томонлама шартнома тузишни режалаштирмоқда. Масалан, А корхона В корхонадан 100 млн.сўм қарз, В корхона учинчи С корхонадан 100 млн.сўм қарз. А корхона ўз навбатида С корхонадан 100млн.сўм қарз. Ушбу дебитор ва кредитор қарзлар пайдо бўлгунга қадар корхоналар ўртасида шартномалар имзоланиб, техника хизматлари ва материаллар олишга ишончномалар асосида ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилган, белгиланган тартибда солиқлар тўланган.


Ответы экспертов
Ответов: 332
07.07.2016

Фуқаролик кодексининг 313-моддаси биринчи қисми мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) мумкинлигини назарда тутади. Фуқаролик кодексининг 320-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш оддий ёзма шаклда тузилиши керак.

Кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтиши учун, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг розилиги талаб қилинмайди (Фуқаролик кодексининг 313-моддаси иккинчи қисми). Бунда қарздор кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтганлиги ҳақида ёзма равишда хабардор қилиниши керак.

Ўз талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечган кредитор талаб қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни унга бериши керак (Фуқаролик кодексининг 316-моддаси биринчи қисми).

Битим бўйича талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечаётган томон Цедент, талаб қилиб олиш ҳуқуқини олаётган томон Цессионер деб аталади.

Шу тариқа, қонунчиликда талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаларини тузиш таъқиқланмаган. Шартнома қарздорни огоҳлантирган ҳолда фақат Цедент ва Цессионер ўртасида тузилиши, ёки қарздор иштирокида ҳам тузилиши мумкин.

ЎзР Солиқ кодексининг 137-моддасига мувофиқ, талаблардан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича олинадиган даромадлар асосий қарз талаблари бўйича қарздор томонидан тўланган суммалар, шу жумладан қарздор томонидан асосий қарздан ташқари тўланган суммалар билан солиқ тўловчи томонидан олинган қарз қиймати ўртасидаги ижобий фарқ тарзида аниқланадиган даромадлардир.

Талаблардан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича  даромадлар дастлабки кредитордан ҳеч қандай шартнома муносабатлари бўлмаган корхонадан қарзни тўлашни талаб қилиш ҳуқуқини қарз қийматидан кам суммага сотиб олган корхонада юзага келади. Шунинг учун, қарздордан тўлиқ қарз суммасидаги маблағларни қабул қилган ташкилот даромадга эга бўлади. Даромад асосий қарз бўйича қарздор тўлаган пул ва қарзни сотиб олиш қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

Агар қарз Цессионерга номинал қиймати бўйича, яъни Цедентда ҳисобда бўлган суммада берилса, талаблардан ўзганинг фойдасига воз кечиш бўйича ҳеч қандай даромад юзага келмайди.

Бошқача айтганда, агар сиз 100 млн. сўм қарзни талаб қилиш ҳуқуқини 100 млн.сўмга воз кечсангиз, сизда ҳам, Цессионерда ҳам даромад юзага келмайди. Агар 90млн.га воз кечсангиз, сизда 10 млн.сўм зарар, қарзни талаб қилиш ҳуқуқини олган томонда эса 10 млн.сўм даромад юзага келади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика