Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Меҳнат шароити ноқулай бўлган жойда ишлаётганлиги учун ўқитувчига 1,0 қийматдан ортиқча иш юкламасини топшириш тўғрисидаги иш берувчини талаби тўғрими? 2. Меҳнат шароити ноқулай бўлган жойда ўқитувчилар қанча иш юкламаси билан ишлаши мумкин?


Ответы экспертов
Ответов: 213
30.06.2016

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 117-моддасига асосан меҳнат жараёнида соғлиғига физикавий, кимёвий, биологик ва ишлаб чиқаришнинг бошқа зарарли омиллари таъсир этадиган жойда ишлаётган ходимлар меҳнат шароити ноқулай бўлган жойда ишлаётганлигини англатади.

Меҳнат шароитларини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1996 йилда тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1996 йил  28 майда 247-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Меҳнат шароитларини баҳолаш ва меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестация қилиш Услуби” га мувофиқ амалга оширилади.

Мазкур ҳужжатда ўрнатилган тартибда, тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда доимий фаолият кўрсатувчи комиссия шакллантирилиб, ушбу комиссиянинг хулосасига асосан меҳнат шароитлари баҳоланади.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 5 январда 865-сон ҳамда 2009 йил 29 июлда 1990-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхати келтирилган бўлиб, улар қаторида ўқитувчилик касби назарда тутилмаган.

Шуни инобатга олган ҳолда саволингизга аниқлик киритиб, ноқулай меҳнат шароитида эмас, балки алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар деб таъкидласак мақсадга мувофиқ бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 118-моддасига мувофиқ юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланиши ўрнатилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг 4-иловасига мувофиқ қуйидагилар белгиланган:

II . ХАЛҚ ТАЪЛИМИ, ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВА ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР

6.

1-4 синфлар ўқитувчилари, мактаблар, барча тур ва номдаги мактаб-интернатларнинг ўқитувчи-логопедлари ўқитувчи-дефектологлари; гимназиялар, лицейларнинг ўқитувчилари, логопедлик хоналари мудирлари.

18**

7.

Барча тур ва номдаги мактаблар ва мактаб-интернатларнинг 5-11(12) синфлари ўқитувчилари, гимназиялар, лицейлар, мактаблараро ўқув ишлаб чиқариш комбинатларининг ўқитувчилари; ўрта ҳунар-техника билим юртларининг умумтаълим фанлари ўқитувчилари.

20**

8.

Ҳунар-техника таълими ўқув юртларининг ўқитувчилари

йилига 800 соат

9.

Ўрта махсус ўқув юртлари, коллежлар, техникумларнинг барча ихтисосликлари ўқитувчилари.

йилига 800 соат

10.

Педагогика билим юртлари, курслари ўқитувчилари; тўгараклар, секциялар, студиялар ва дарсдан ташқари ва мактабдан ташқари ишларнинг бошқа шакллари раҳбарлари; чет тили, стенография, машинкада ёзиш курслари ўқитувчилари; мактаблараро компьютер марказлари ўқитувчилари; ўқитиш муддати беш йил бўлган умумий мусиқий, бадиий, хореография таълими мактабларинкнг 3-5 синфлари ўқитувчилари; ўқитиш муддати етти йил бўлган санъат мактаблари (болалар мусиқий ва бадиий, хореография ва бошқа мактаблар)нинг 5-7 синфлари ўқитувчилари; мусиқий ва бадиий ўрта мактаб ва мактаб-интернатлар 1-11 синфларининг махсус фанлар ўқитувчилари; болалар бадиий мактаблари ва ўқитиш муддати тўрт йил бўлган умумий бадиий таълим мактабларининг 1-4 синфлари ўқитувчилари; соғлиқни сақлаш ва меҳнат ва ижтимоий таъминот муассасаларининг ўқитувчилари, ўқитувчи-дефектологлари ва логопедлари; умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари ва мактабгача тарбия муассасаларидаги чет тили бўйича машғулотлар гуруҳлари ўқитувчилари.

18**

11.

Эшитиш хоналарининг ўқитувчи-дефектологлари, муассасаса ходимлари рўйхатида болалар гуруҳига бу лавозим кўзда тутилган мактаб-интернатларнинг ўқитувчи-логопедлари ва ўқитувчи дефектологлари; яслилар, болалар боғчалари ҳамда барча тур ва номдаги болалар уйларининг ўқитувчи-дефектологлари ва ўқитувчи-логопедлари; ўқитиш муддати беш йил бўлган умумий мусиқа, бадиий, хореография таълими мактабларининг 1-2 синфлари ўқитувчилари; ўқитиш муддати етти йил бўлган болалар мусиқа, бадиий, хореография мактаблари 1-4 синфларининг ўқитувчилари; мусиқа раҳбарлари; болалар уйларининг логопедлари; концертмейстерлар, аккомпаниаторлар ва маданият ташкилотчилари.

24**

12.

Жисмоний ёки ақлий ривожланишда камчилиги бўлган болалар ва ўсмирлар учун махсус ўқув-тарбия муассасаларининг тарбиячилари.

25**

13.

Барча тур ва номдаги мактаб-интернатлар ва болалар уйларининг, махсус ҳунар-техника билим юртларининг катта тарбиячилари; мактаблар ҳузуридаги интернатлар, мактаб-интернатлар, барча тур ва номдаги болалар уйлари, куни узайтирилган мактаб (гуруҳ)лар ва мусиқий тарбияланувчилар мактаблари, санатория-ўрмон мактаблари, алоҳида тарбияга муҳтож болалар ва ўсмирлар учун махсус мактаблар, соғлиқни сақлаш муассасалари, вояга етмаганлар учун қабул қилиш-тарқатиш жойлари, тарбия-меҳнат колониялари, махсус ҳунар-техника билим юртларининг тарбиячилари; жисмоний тарбия йўриқчилари, эшитиш хоналарининг йўриқчилари.

30**

14.

Барча тур ва номдаги болалар яслилари ва мактабгача тарбия муассасалари, болалар уйлари, мактабдан ташқари муассасаларнинг катта тарбиячилари, тарбиячилари.

36**

15.

Сил касаллигининг оз ва тўхтаётган шакллари билан хасталанган ақлий ривожланишда камчилиги бўлган ўқувчилар ва тарбияланувчилар ҳамда марказий асаб тизими руҳияти бузилган ҳолда шикастланган болалар учун ўқув тарбия муассасаларининг катта вожатийлари, ёрдамчи тарбиячилари.

36**

16.

Олий ўқув юртлари ходимларининг ўқитувчи-профессорлар таркиби.

36**

*) Беш кунлик иш ҳафтаоида ҳисобланаетган давр (ҳафта, ой, йил) учун иш вақти меъери сақланади.

**) Иш ҳафтаси муддати, соатларда.

Педагоглар иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланиши лозимлигидан ҳамда юқоридаги педогоглар учун белгиланган нормативлардан келиб чиқиб, иш берувчи белгиланган нормативдан ортиқча бўлмаган иш юкламасини топшириши мумкин.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги  275-сон қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида” Низомнинг 15-бандига мувофиқ ўқитувчиларнинг йиллик иш режаси чораклар ва ойлар бўйича тақсимланган бир йилдаги 1548 соат миқдоридаги иш вақтининг жамланган ҳисобидан келиб чиқиши маълум қилинади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика