Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Сафарбарлик чақируви резерви хизматига бадал сифатида йўналтирилган иш ҳақи солиқдан озод қилинадими?
Корхонамиз ходими Мудофа ишлари бўлими йўлланмасига мувофиқ ҳарбий тайёргарлик бўйича бир ойлик ҳарбий йиғинлардан ўтишга чақирилиши муносабати билан ходим шартнома бадали пул маблағини корхонамиз келажакда иш ҳақидан ушлаб қолиш кафолати билан тўлаб берилишига ариза ёзган. Ушбу ҳолатда ходимга нисбатан ўқув ёки синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар – хизматни ўташ (хизмат вазифаларини бажариш) муносабати билан олган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар суммалари бўйича даромадларни солиқдан озод қилиш имтиёзини қўллаш мумкинми?


Ответы экспертов
Ответов: 342
12.07.2016

Йўқ, ушбу ҳолатда имтиёз қўлланмайди. Сафарбарлик чақируви резерви хизматига бадал сифатида йўналтирилган иш ҳақини солиқдан озод қилиш жорий қонунчиликда назарда тутилмаган.

Сафарбарлик чақируви резерви хизмати – бу ҳарбий хизматнинг бир туридир. Фуқароларнинг пул бадалларини тўлаши ва хизмат даврида бир марта бир ойлик ҳарбий йиғинда хизматни ўташи сафарбарлик чақируви резервида хизмат қилиш шарти ҳисобланади (Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисида Низомнинг 2 – банди, ЎзР ВМ 22.02.2003 й. 99 – сон қарорига 1 – илова).

Солиқ кодексининг 180 – моддаси 6 – бандига мувофиқ ўқув ёки синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар – хизматни ўташ (хизмат вазифаларини бажариш) муносабати билан олган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар суммалари бўйича солиқдан озод қилинадилар. Бунда имтиёзни қўллаш мақсадида жисмоний шахс чақирилувчи сифатида хизмат вазифаларини бажариш муносабати билан олган даромадлари тушунилади. Сафарбарлик чақируви резерви хизматига бадал сифатида йўналтирилган иш ҳақини солиқдан озод қилиш Солиқ кодексида назарда тутилмаган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика