Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. МЧЖ ўз фаолиятини тўхтатиб турган даврда корхона раҳбарига иш ҳақи ҳисобланиши шартми ва пировардида иш ҳақидан ушланадиган солиқ ва ажратмалар ҳисоби қандай бўлади? 2. Шу даврда ДСИга топшириладиган ягона солиқ ҳисоботларини қай тариқа тўлдиришни тавсия қиласиз? 3. Ушбу ҳолатни бирон бир ҳужжат билан расмийлаштириш керакми?
Чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖнинг ягона таъсисчиси, раҳбари ва шу билан бирга ишчисиман. Эрта баҳордан кеч кузгача фермер хўжалигида ишлаганим сабабли, МЧЖ асосан кеч куздан бошлаб эрта баҳоргача чакана савдо фаолиятини амалга оширади. Эрта баҳордан кеч кузгача МЧЖ ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб туради.


Ответы экспертов
Ответов: 232
21.07.2016

Иш ҳақи ҳисобланиши юзасидан.

Солиқ кодекснинг 37 моддасига асосан юридик шахснинг солиқ мажбуриятлари фақат у тугатилганидан кейин ёки у қўшиб олиш (қўшиб юбориш, бўлиш ва ўзгартириш) орқали қайта ташкил этилганидан кейин тугатилади.

Юридик шахсни фаолияти вақтинча тўхтаб турган даврда унинг солиқ мажбуриятлари тугатилмайди, яъни юридик шахснинг зиммасида солиқ солиш объектларни ҳисобини юритиши, молиявий ва солиқ ҳисоботини тузиши ҳамда уни давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиши, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ миқдорда тўлаш мажбуриятлари сақланиб қолади.

Амалдаги қонунчиликда чакана савдо корхоналари учун солиқ ва мажбурий тўловларни белгиланган энг кам миқдорида ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби кўзда тутилган. Хусусан:

- ягона солиқ тўлови (ЯСТ) қонун ҳужжатларига мувофиқ, лекин айнан шундай фаолият турини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаган миқдорда тўланади (АВ рўй. №2449 04.04.2013й. Низом);

- ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари, эгаллаб турган савдо майдонига қараб аниқланади (АВ рўй. №2173 28.12.2010й. Низом);

- меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларидан келиб чиқиб солиқ ва мажбурий тўловлар ҳисоблаб чиқилади ва тўланади (АВ рўй. №2200 23.02.2011й. Низом).

Сизнинг ҳолатда, корхонанинг фаолияти вақтинча тўхтаганлигига қарамай сиз ушбу давр учун солиқ ва мажбурий тўловларни қонунда белгиланган энг кам миқдорларида тўлаб боришингиз мажбур.

Юқорида айтиб ўтилган солиқ мажбуриятларни бажариш (ҳисобни юритиш, солиқ ҳисоботларини тақдим этиш, солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш) учун корхонада бирламчи хужжатларда ва солиқ ҳисоботларда имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлган энг камида бир нафар ишчи жалб этилган бўлиши лозим. Ўшбу ишчига эса меҳнат қонунчилигига мувофиқ иш ҳақининг ягона тариф сеткаси бўйича биринчи разрядли ишчиларга белгиланган меъёрдан кам бўлмаган миқдорда (130 240сўм*2,476=322 474,24сўм) ҳар ойда иш ҳақи ҳисобланиши керак.

Корхонанинг ягона таъсисчиси, раҳбари ва шу билан бирга ишчиси бўлиб сиз бўлганлигиз учун, узингиз учун ҳар ойда иш ҳақи ҳисоблашингиз ва ундан белгиланган солиқ ва мажбурий тўловларни тўлашингиз мажбур.

ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботларини тўлдириш тартиби юзасидан.

ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботлари Адлия вазирлигида 22.03.2013й. 2439-сон билан рўйхатга олинган солиқ ҳисоботи шаклида тўлдирилади.

Чакана савдо корхоналари ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботи билан бирга Адлия вазирлигида 04.04.2013й. 2449-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ЯСТнинг энг кам миқдори тўғрисида Маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этадилар. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика