Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар маҳсулот учун пул тушуми 2-чоракда келиб тушган бўлса, маҳсулот эса 3-чоракда ортилган бўлса, бу тушумни ЯСТ ҳисоб-китобида қайси давр учун акс эттириш лозим?
Ишлаб чиқариш корхонанинг банкдаги ҳисоб рақамига 2-чоракда шартнома асосида маҳсулот учун 100% миқдорда пул келиб тушди. Лекин маҳсулот 3-чоракда ортиб жўнатилди.


Ответы экспертов
Ответов: 423
22.07.2016

Маҳсулотлар 3-чоракда ортиб жўнатилган бўлса, уларни реализация қилишдан тушум ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китобида 3-чоракда акс эттирилади.

Солиқ кодекснинг 39 моддасига асосан солиқ тўловчиларнинг даромадлари ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун улар бўйича тегишли чегирмалар тўлов тўланган вақт ва пул келиб тушган санадан қатъи назар, улар тааллуқли бўлган ҳисобот даврида акс эттирилади (ҳисоблаб ёзиш усули).

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум ялпи тушум таркибида ЯСТ солиқ солиш объекти ҳисобланади (СК 355 моддаси). Ҳисобварақ-фактура эса реализация қилганликни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади (СК 22 моддаси). ЯСТ ҳисоблашда ҳисобварақ-фактурада акс эттирилган маҳсулот қиймати (ҚҚС ва акциз солиғи чегирган ҳолда) реализация қилишдан тушган тушум сифатида солиқ солиш базасига қўшилади.

Ҳисобварақ-фактура қайси даврда расмийлаштирилган бўлса, реализация қилишдан тушган тушум ҳам ушбу давр учун акс эттирилиши лозим.

Олдиндан келиб тушган аванс тўловлари ЯСТ солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика