Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Веб сайтлар, электрон манзиллар яратиш, уларни созлаш хамда электрон дастурлар тайёрлаш ва сотиш фаолиятларини амалга ошириш учун лицензиялар талаб килинадими? Ушбу холатда солиққа солиш тартиби кандай булади?
Бизнинг корхона 2016 йилдан ўз фаолиятини бошлади. Асосий фаолиятимиз компьютер ва оргтехника воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Ушбу фаолият билан шугулланиш учун лицензия талаб килинмайди. Шунингдек биз тадбиркорлар учун веб сайтлар, электрон манзиллар яратиш, уларни созлаш хамда электрон дастурлар тайёрлаш ва сотиш фаолиятини амалга оширмокчимиз.


Ответы экспертов
Ответов: 107
28.07.2016

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги 12.05.2001 йилги 222-II-сон қарорини 1-иловаси 48-хатбошисига мувофиқ, ЭҲМ учун яратилган дастурларни яратиш, созлаш, тайёрлаш учун қайд этилган қонун ҳужжатига биноан лицензия талаб қилинмайди.

Бироқ, бундай электрон дастурларни такрорлаш, реализация қилиш, прокатга бериш учун лицензия олиниши лозим.

Шу билан бирга, истисно тариқасида, қуйидагилар билан боғлиқ фаолият лицензияланмайди:

- ЭҲМ учун яратилган дастурларни сотиш ва такрорлаш билан боғлиқ фаолият, агар бундай фаолият ЭҲМ учун дастур яратилишини ташкил қилган ҳамда ЭҲМ учун яратилган мазкур дастурга нисбатан мутлақ мулкий ҳуқуқларга эга бўлган юридик шахс томонидан амалга оширилаётган бўлса;

- ЭҲМ учун яратилган дастурларни сотиш, агар ЭҲМ учун яратилган дастурнинг қиймати ускуна (серверлар, принтерлар, компьютерлар, ноутбуклар ва ҳоказолар) қийматига киритилган бўлса (ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарори билан тасдиқланган Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги Низомнинг 8-банди).

Тегишли лицензиянинг олиниши, Ўзбекистон Республикаси “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, корхонани солиққа тортиш тартибига таъсир қилиши ёки ўзгартириши белгиланмаган.

Лицензияни олиш учун қуйидаги тўловлар назарда тутилган, яъни:

- лицензия талабгори аризаси кўриб чиқилганлиги учун ҳар бир фаолият тури бўйича қонун ҳужжатларида тўлов кунида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим (ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарори билан тасдиқланган Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги Низомнинг 23-банди);

- фаолиятнинг лицензияланадиган ҳар бир тури фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия берилганлиги учун тўлов кунида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади (Низомнинг 29-банди).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика