Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Meni savolim shundan iboratki, bu qaysi qonun asosida shunday bo'lgan va bu yil bizga agar yana telegram yuvorishsa men o'ta olamanmi chegaradan yoki yo'qmi?
2015 yili sentyabr oyida, mening amakim Qirg'iziston fuqarosi barcha oila a'zolarimga va menga to'y marosimiga taklifnoma (telegram) yozgan edilar. Lekin, chegara qo'shinlari meni 20 yoshga to'lganim va ota-onamdan mustaqil ajralib chiqgan shaxs sifatida amakimga qarindosh hisoblanmasligimni aytib chegaradan o'tqazishmadi. Vaholanki, men, amakim (taklif qilgan) va ota onam familiyamiz bir, men turmush qurmaganman, lekin mumkin emas diyishdi bo'ldi.


Ответы экспертов
Ответов: 1322
24.07.2016

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғиз Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисида Битим (Тошкент, 2006 йил 3 октябрь) (ЎзР Президентининг 09.01.2007 й. ПҚ-557-сон қарори билан тасдиқланган, 2007 йил 12 февралдан кучга кирган) нинг 1-моддасига кўра Бир Томон давлатининг фуқаролари ушбу Битимнинг 1 ва 2-иловаларида кўрсатиб ўтилган ҳақиқий ҳужжатлар бўйича ва ушбу Битимда кўзда тутилган шартларга мувофиқ визасиз 60 суткагача бошқа Томон давлати ҳудудига киришлари, чиқишлари, транзит ўтишлари ҳамда унда вақтинча бўлишлари мумкин.

Томонлар давлатларнинг фуқаролари 60 суткадан ортиқ муддатга Томонлар давлатлари ҳудудларига кириш ва у ерда бўлишни кўзласалар, олдиндан визаларни Томонларнинг қонунчилиги билан ўрнатилган тартибда расмийлаштирадилар.

Мазкур битимнинг 2-моддаси, 1-бандига кўра бир томон давлатининг ҳақиқий дипломатик, хизмат ва миллий паспортига эга ва дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар ваколатхоналари хизматчилари ҳисобланадиган, бошқа Томон давлати ҳудудида бўлган фуқаролари киришдан кейин Томонлар қонунчилиги билан ўрнатилган тартибда аккредитацияни расмийлаштирадилар ва аккредитация муддати давомида визасиз у ерда бўладилар.

Ушбу модданинг 1-банди қоидаларида белгиланган гуруҳ фуқаролари билан уларнинг бошқа давлат ҳудудида бўлиб туриш даврида бирга яшайдиган оила аъзолари (эр/хотин ва вояга етмаган болалар)га ҳам татбиқ этилади.

Шунга кўра, Қирғизистон Республикасидаги қариндошингиз сизга алоҳида таклифнома юбориши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари ҳодимлари амалдаги қонунчилик доирасида харакатни амалга оширишган. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика