Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
2004 йили Кашкадарёдан Тошкентга ўқишга келиб, 2008 йили ўқишни тамомлагач Ангренда ишлаш учун Ангрендаги узоқ қариндошимни уйига доимий руйхатга ўтдим, ва бу хақда уй дафтари ва паспортимга штамп қуйилди. 2013 йили ўзим номига уй сотиб олдим. Ва шу уйимга доимий руйхатга ўтмокчиман. Лекин хозирги кунда Тошкент шахри ва вилоятида доимий прописка қилиш учун хокимиятдаги махсус комиссиянинг хулосасининг нусхаси кераклиги хакида интернетда ўқиб қолдим. Агар бундай хулоса ёки карор менда йук бўлса, сотиб олинган квартирам билан нима булади? Хулоса бор ёки йуклигини қандай билсам бўлади?

Ответы экспертов
Ответов: 1322
24.07.2016

Сизга, Тошкент вилоятида доимий рўйҳатда бўла туриб, ўзингизга тегишли бўлган уйга рўйҳатдан ўтишингиз учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар хулосаси талаб этилмайди.

АВ томонидан 2012 йил 4 майда 2358-сон билан рўйхатга олинган, ИИВ Буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 10-банди, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг РЎЙХАТИнинг 7-бандига мувофиқ, Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар - улар Тошкент вилоятида бошқа манзил бўйича доимий прописка қилиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда, доимий прописка қилинади.

Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ ариза;
  • паспорт;
  • контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
  • турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;
  • уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);
  • никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг ёки фарзанднинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, шунингдек васийлик (ҳомийлик)ни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;
  • давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика