Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Харидордан улгуржи савдо корхонасининг махсус улгуржи ҳисоб-рақамига тўлов мақсадида “истемол моллари сотиб олиш учун” деб келиб тушган пул маблағини банк қайтариб юбориши мумкинми?
МЧЖ ишлаб чиқариш ва улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланади. Улгуржи савдо учун, айтайлик гилам маҳсулотлари олди-сотди шартномаси тузилади, лекин айрим вақтларда харидордан махсус улгуржи ҳисоб-рақамига тўлов мақсадида “истемол моллари сотиб олиш учун” деб пул маблағи келиб тушади. Ушбу ҳолатда банк пул маблағини қайтариши қанчалик тўғри?


Ответы экспертов
Ответов: 213
26.08.2016

Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидаларининг 44-бандига асосан (Рўй рақами 2528, 2013 й. 21 ноябрь) тижорат банклари қуйидаги ҳолларда мижозга операцияларни амалга оширишни рад этишга ҳақли эканлиги белгиланган:

юридик шахснинг бошқарув органи ёки юридик шахс номидан ишончномасиз фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзининг жойлашган ери (почта манзили) бўйича мавжуд бўлмаганида;

атайин нотўғри бўлган ҳужжатлар тақдим этилганда ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ сўраладиган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, агарда қонун ҳужжатларига мувофиқ сўраладиган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда банклар мижозга операцияларни амалга оширишни рад этишга ҳақли.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика